"Пахтакор" - "Ал Айн". Ўйинолди матбуот анжумани 11:00да бошланади

Narzulla Saydullayev
16 мар 2015, 10:52
17 март куни "Пахтакор" - "Ал Айн" ўртасидаги ўйиндан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтади.
Соат 11:00да "Ал Айн" бош мураббийи Златко Далич (Босния ва Герцеговина) ва жамоа футболчиси журналистлар саволларига жавоб беради. 11:30да "Пахтакор" бош мураббийи Самвел Бабаян ва жамоа футболчиси ўз фикрларини билдиришади.

Эслатиб ўтамиз, "Пахтакор" - "Ал Айн" учрашуви 18 март куни "Пахтакор" Марказий стадионида бўлиб ўтади. Ўйин соат 17:00да бошланади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia