UZ

Сўнгги янгиликлар

09:22Forbes. Дунёнинг энг сердаромад спортчилар рейтинги тузилди  0 08:54Жозе Моуринью фаолиятини терма жамоада давом эттиришга яқин  2 08:23Ямал Роналду билан тенглашиб олди  4 07:55Флик мавсум ҳақида: “Мавсумдаги энг ёқимли лаҳзалар? “Реал“га қарши тўртта классико“  9 07:28Суперлига. Бугун 10-турга старт берилади  0 02:28"Барселона" - Испаниянинг 28 карра чемпиони!  55 01:42Бруну Фернандеш: "Умид қиламанки, келаси йили энг яхшиси мен бўлмайман"  0 00:55Карим Бензема ва "Ал Иттиҳод" - Саудия Арабистони чемпиони!  4 00:35Альба шартномани узайтарди  0 23:57ЛаЛига. "Атлетико" сафарда мағлуб бўлди  1 23:20Россия термаси Осиёда Аргентинага қарши ўйнаши мумкин  9 22:59АПЛда мавсумнинг энг яхши ёш футболчиси бўлиш учун номзодлар маълум!  6 22:28АПЛда мавсум мураббийи бўлиш учун номзодлар маълум қилинди  1 21:43Эрон. "Персеполис" мавсумни ишончли ғалаба билан якунлади, Остон Ўруновдан гол!  5 21:24АПЛда мавсум футболчиси ким бўлади? Номзодлар билан танишинг  5

"Пахтакор" - "Ал Аҳли" учрашувига бориш учун олтита сабаб Янгиликлар

"Пахтакор" - "Ал Аҳли" учрашувига бориш учун олтита сабаб

Эртага Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Ал Аҳли" учрашуви бўлиб ўтади.

Мазкур баҳсни стадиондан кузатиш учун бир қатор муҳим сабаблар бор.



Биринчидан, "Пахтакор" гуруҳ босқичини Теҳронда "Персеполис"га қарши ўйин билан бошлади. Ўтган мавсум ОЧЛ финалига чиққан Эрон клуби билан баҳсда кўпчилик "шерлар" мағлуб бўлишларини тахмин қилганди. Бироқ амалда бундай бўлмади ва "Пахтакор" ишончли ўйин намойиш этиб сафардан муҳим 1 очко билан қайтишга муваффақ бўлди.




Иккинчидан, "Ал Аҳли" нафақат Саудия Арабистонида балки Осиёнинг энг кучли клубларидан бири ҳисобланади. Бу жамоа 2012 йилда Осиё чемпионлар лигаси финалида ўйнаган. "Ал Аҳли" сафида суриялик машҳур ҳужумчи Умар Ал Сома тўп тепади. Унинг ўйинини стадиондан туриб кузатиш имкониятини қўлдан бой берманг.




Учинчидан, бу ўйин Шота Арвеладзе ва уругвайлик Хорхе Фоссати тўқнашувига айланади. Уругвайлик мураббий қўл остидаги жамоалар бир неча бор клубларимиз ва терма жамоамизга қарши ўйнаган. Бу сафарги баҳс ҳам қизиқарли ўтишига шубҳа йўқ.




Тўртинчидан, шу куни "Пахтакор" стадионига кириш БЕПУЛ. Стадионга келинг ва дарвоза ёнидан БЕПУЛ чипта билан ўйинга киринг. Фақатгина 32 ва 35-сектор чипталари 20 минг сўм, 33 ва 34-сектор чипталари 40 минг сўмдан. 




Бешинчидан, "Пахтакор" бу ўйинда бутун Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади. ОЧЛда клубларимиз очколар жамғаришда давом этишса кейинги мавсумларда ОФК Ўзбекистон клублари учун квоталарни оширади ва юртимизнинг бошқа клублари ҳам мазкур нуфузли мусобақада иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлишади. Шундай экан, бу учрашувда бутун Ўзбекистон "Пахтакор"га мухлислик қилади.




Олтинчидан, ажойиб об-ҳаво. 12 март куни Тошкентда 18 даража иссиқ бўлиши кутилмоқда. Ўйин кеч соат 18:00да бошланади. Бемалол ишдан чиқиб "Пахтакор" стадионига келишингиз мумкин.



Рейтинг: +91   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика