

Ушбу турнир 1 июнь – “Болаларни ҳимоя қилиш халқаро куни” муносабати билан ташкил этиляпти.
“Kaluga Junior Cup”да Россиянинг “Калуга” ҳамда “Краснодар”, Беларуснинг “Динамо”, Латвиянинг “Супер Нова”, Хитойнинг “Гуанчжоу Фули”, Руминиянинг “Жуниорул” каби клублари тарбияланувчилари ҳам иштирок этишади.
Қуръа натижасига кўра, “Пахтакор” жамоаси “А” гуруҳидан жой олди. Дилшод Нуралиев шогирдлари мезбонларнинг “Калуга”, Сухумининг “Динамо” ҳамда Руминиянинг “Жуниорул” клубларига қарши баҳс олиб боради.
Жамоалар эгаллаган ўринлари асосида плей-офф ўйинларида майдонга тушишади. “Пахтакор” илк учрашувни 1 июнь куни “Жуниорул”га қарши ўтказади. 2 июнь куни “Динамо”, 3 июнда “Калуга”га қарши ўйинлар бўлиб ўтади.




