UZ

Сўнгги янгиликлар

00:45Хулиан Альварес "Арсенал" билан ўйин олдидан: "Атлетико" исталган жамоани мағлуб эта олади"  0 00:15Ла Лига ўз футболчиларига таҳдид қилди  0 23:51Картабиа: "Ўтган йилдан фарқли равишда "Насаф" билан бошқа турнирда тўқнашамиз"  0 23:30ФОТОГАЛЕРЕЯ. Пролига. "Олимпик-MobiUz" – "Арал" 3:1  0 23:22ОФК Элит ЧЛ. "Тракторсози" меҳмонда 5 та гол урди, "Ал Иттиҳод" ҳам йирик ғалабани тантана қилди  0 22:48Рўзиқул Бердиев: "Эртанги ўйинга тўлиқ тайёрмиз"  3 22:32Паулу Соуза: "'Насафни яхши биламиз. Улар ҳозиргача кўпроқ очко тўплашга лойиқ эди"  0 22:19Аморим – сўнгги 5 мавсумда АПЛда "Ливерпуль" ва "Сити"ни меҳмонда мағлуб этган ягона мураббий  1 22:04Мундиалга тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон U-17 Венесуэла билан дуранг ўйнади  1 21:46Неъматулла Қуттибоев: "Энди ҳар бир ўйин биз учун финалга тенг"  3 20:59Фарҳод Нишонов: "2:0дан сўнг йигитлар бироз бўшашишди"  0 20:36Суперлига. 26-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  5 20:13Ҳарри Кейн орзусидаги жамоани тузди  17 20:04Рой Кин: "Агар "Манчестер Юнайтед" бугунгидек ўйнаса, Аморим яна 3 йил ишлайди"  0 19:43Эндрик "Реал"дан Лига 1 клубига ўтадими?  0

"Пахтакор-79"ни хотирлаб: Юрий Загуменних Янгиликлар

"Пахтакор-79"ни хотирлаб: Юрий Загуменних

Чап қанот ҳимоячиси Юрий Загуменних кучли иродаси билан оғир жароҳатдан кейин ҳам футболга қайта олганди.

Юрий Загуменних 1947 йил Россиянинг Владивосток шаҳрида туғилган. Ота-онасидан эрта жудо бўлган Юра ва укасини махсус ўқув юртига қабул қилишади. Ўша ерда ўқиш жараёнида улар бўш вақт бўлиши билан футбол ўйнашарди. Загуменнихнинг катта футболга кириб келишида Валентин Саенко ва Александр Кочетковнинг ҳиссаси катта бўлган. Кочетков унга деярли отадек бўлган. 17 ёшдаёқ бу мураббий уни Владивостокнинг "Луч" жамоасига қабул қилган. Аста-секинлик билан машғулотдаги маслаҳатларни ўзлаштириб борган Юра тез орада асосий таркиб футболчисига айланди. Тўпни яхши бошқариши, аутдан тўпни жуда узоққа етказиб бериши, охиригача ўйнаши ва таслим бўлмаслиги каби жиҳатлар Загуменнихни ажратиб турарди. Уч мавсум тўлиқ асосий таркибда ўйнагач, 1970 йил СССР Кубоги учрашуви доирасида "Зенит" билан баҳсда ажойиб ўйин намойиш қилгандан кейин унга "Зенит"дан таклиф тушади. Бунга жавобан Юра фақат асосий таркибдан жой кафолатланган тақдирда ўтишини маълум қилади. Охир-оқибат "Зенит" унинг шартига кўнади. Кейинги беш мавсумда у "Зенит"да чап қанот ҳимоясидаги ўрнини ҳеч кимга бериб қўймади. Ажойиб ҳаракатлари билан барчанинг олқишларига сазовор бўлди. 1972 йил СССРнинг энг кучли 33 футболчилари рўйхатидан ўрин олди.

1975 йил Загуменних машғулотда умуртқасидан жиддий жароҳат олди. Мураккаб операциядан сўнг унга иккинчи гуруҳ ногиронлигини беришди. 7 ой мобайнида Юра тўшакка михланиб ётди. Бироқ у таслим бўлишни хаёлига келтирмади - имкон бўлиши билан ётиб, ўтириб, эмаклаб машқ қилишни бошлади. Аста-секинлик билан оёққа турди ва югуришни бошлади. Унга фақат ўтириб ишлаш кераклигини айтишган бўлса-да, катта футболга қайтди. Аммо "Зенит"да унга рад жавобини беришди. Бу пайтда Александр Кочетков "Пахтакор"ни бошқараётганди. Қадрдон мураббий уни Тошкентга келишга кўндирди. Албатта, икки йил футбол ўйнамаган Юрани олиб келишда Кочетков жамоа раҳбариятини амаллаб кўндирганди.

1977 йил "Пахтакор" сафида 37 ўйинда 4 гол муаллифига айланиб, жамоанинг олий лигага қайтишига катта ҳисса қўшди. 1978 йил юқори лигада 28 учрашувда 2 тўп киритишга муваффақ бўлди. Жамоага жуда тез киришиб кетиши билан Загуменних мураббийларда муаммо туғдирмасди. Тошкентда ҳам қисқа вақт ичида у ишқибозлар ёқимтойига айланди. 1979 йил у 15 баҳсда иштирок этиб улгурганди. Ўша йили ёзда Юрий Морозов уни "Зенит"га яна таклиф этган ва Загуменних йиғинда иштирок этганди. Олег Базилевич эса Юрани қўйиб юборишга рози бўлмаганди. Минскка йўл олиш чоғида Юрий Загуменних жамоадошлари билан бирга авиаҳалокатга учради.

Бугунги кунда Владивостокда ҳар йили Юрий Загуменних хотирасига бағишланган мусобақалар ташкил этилади. Унинг ушбу ҳудуд футболида тутган ўрни жуда юқори баҳоланади. "Зенит" тарихида эса у энг кучли 55 футболчи рўйхатига киритилган.


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика