UZ

Сўнгги янгиликлар

09:05Одил Ҳамробеков учун кураш: "Трактор" "Бунёдкор"га расмий таклиф юборди  4 08:35Факт: "Динамо" ва Абрамовнинг "Насаф" билан ўйинлардаги ноҳуш анъанаси давом этди  0 08:10Фламарион ва Сергеевнинг голлари "шерлар"га "Навбаҳор" устидан ғалаба келтирган учрашувдан галерея  6 08:00КТС тасвирга олган ўйинда "Навбаҳор" ютқазди, Самарқанддаги ўйинда эса Мазгавой "Насаф"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  9 07:30Суперлига. Бугун "Нефтчи" "Насаф"га яқинлашиб олиши мумкин  4 02:45Вадим Абрамов: "Насаф"ни узоқлаштириб юбормадик, ҳали умид бор"  7 01:43Фламарион нима сабабдан кўп ўйинларда қайдномага киритилмагани ва Габриэль Жезус билан муносабати ҳақида гапирди  0 01:38Азим Аҳмедов: "Навбаҳор"нинг биринчи даврадаги иштирокини 7-8 баллга баҳолаган бўлардим"  2 01:27Камолиддин Тожиев: "Биз ҳали чемпионлик пойгасини тарк этмадик. Абдиҳолиқов 100% ҳал бўлди"  2 01:23Сергей Лушчан: "5-8та гол ўтказиб юбормаганимиз яхши бўлди. Таркибимиз ўзгармаяпти"  8 01:19Сардор Собирхўжаев: "Бу ўйинда қайси жамоа биринчи гол урса, ўша ғалаба қозонарди"  1 00:58Рўзиқул Бердиев: "Бугунги ўйинда фақатгина ВАР бўлмагани баҳсли вазиятга айланди"  14 00:40Алишер Одилов: "Голим ҳисобланганда, ўйин бошқача бўларди. Буёғи ҳакамнинг виждонига ҳавола"  13 23:32"Барселона" яна Рэшфорд билан музокараларни бошлади  5 22:35Рэшфорднинг келажаги бўйича музокаралар келаси ҳафта бўлиб ўтади. Маркус МЮ ва Аморимнинг режаларига кирмаслигини қабул қилди  7

"Пахтакор-79"ни хотирлаб: Владимир Макаров Янгиликлар

"Пахтакор-79"ни хотирлаб: Владимир Макаров

Владимир Макаров кўпчилик томонидан ақлли футболчи сифатида эътироф этиларди.

Владимир Макаров 1947 йил Душанбе шаҳрида туғилган. Ярим ҳимоядаги ақлли ўйинлари билан ажралиб турган. У жамоадошларини ҳеч ким кутмаган узатмалар билан қулай вазиятларга чиқаришда моҳир эди.

Футбол билан шуғулланишни Владимир 1957 йил бошлаган. Биринчи мураббийи Николай Потапов бўлган. Унинг катта футболдаги илк жамоаси Душанбенинг "Энергетик" клуби бўлган. Иккинчи лигада Макаров 8 мавсум давомида 277 учрашувда майдонга тушиб, 49 гол муаллифига айланган.

Ушбу жамоадаги муваффақиятли ўйинлари Одессанинг "Черноморец" жамоаси мураббийлари диққатига тушди. Биринчи лигадан олий лигага кўчиб ўтган Макаров дебют мавсумининг ўзидаёқ 30 учрашувда 13 тўп киритиб, СССР олий лигасида энг яхши мавсумини ўтказган "Черноморец" тўпурарига айланди. Одесса клуби чемпионат бронза медалларига эга чиқди. Йил якунида Макаров чемпионат дебютантлари рамзий жамоасига киритилди. Украинанинг энг яхши 33 ўйинчиси қаторидан жой олди. Навбатдаги мавсумларда эса жароҳат сабабли муаммоларга дуч келди. Одессадаги уч йилдан кейин яна "Помир"га қайтиб, ажойиб мавсум ўтказди.

Натижада унга "Пахтакор"дан таклиф бўлди. 1978 йилги мавсумни у Тошкентда бошлади. Жамоада Владимир энг тажрибали футболчи саналарди. Ярим ҳимояда жамоадошлари билан тез чиқишиб кетди. Биринчи мавсумдаёқ 5 гол муаллифи бўлди. 1979 йил у тўп киритиб улгурмаганди. Чемпионатдаги 15-ўйинда майдонга тушиш учун Минскка йўл олиш чоғида у "Пахтакор" билан авиаҳалокатга учради.

Макаровнинг юрагида муаммо бўлишига қарамай, у футболчилик фаолиятини жуда яхши ўтказган. Ортиқча юкламалар олиш мумкин бўлмаса-да, бутун умрини футболга бағишлади. 2001 йил Владимир "Черноморец" жамоасининг барча даврдаги рамзий жамоасига киритилди. Одессанинг ўтган асрдаги энг яхши футболчилари рўйхатидан ўрин олди.


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика