UZ

Сўнгги янгиликлар

02:09Лига 1. "Ренн" "Монако"ни, "Ланс" "Бордо"ни битта тўп фарқи билан мағлубиятга учратди  0 02:03Ла Лига. Аспаснинг дубли "Сельта"га "Валенсия" устидан ғалаба келтирди ва бошқа натижалар  0 01:54ТЕЗКОР! “Ал-Ҳилол”да коронавирус билан боғлиқ янги ҳолатлар аниқланди, жамоа ОЧЛдаги иштирокини якунлаши мумкин  6 01:52АПЛ. Захирадан майдонга туширилган Нкетиа "Арсенал"га ғалаба олиб келди  8 01:42А Серия. "Рома" иштирокидаги ўйинда ҳисоб очилмади   1 01:25"Интер" Асамоадан қутулмоқчи   0 00:55"Барселона" ўз футболчисини "Альмерия"га ижарага берди   0 00:34МЮ 6 йил ичида илк бор АПЛни мағлубият билан бошлади   3 00:09"Барселона" Гризманнинг голи эвазига "Эльче"ни мағлубиятга учратиб, 43-марта Гампер Кубогини қўлга киритди   4 00:05Спортчилар ижтимоий тармоқларда  1 23:49Беллингем – Бундеслигадаги энг ёш ассистент, у 17 ёшда!   2 23:30Бундеслига. Дортмунднинг "Боруссия"си "Боруссия М"га ҳеч қандай имконият қолдирмади, Холанддан дубль   4 23:27АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз уйида "Кристал Пэлас"га ютқазди  126 23:24АПЛ. "Арсенал" – "Вест Хэм". Таркиблар эълон қилинди   12 23:18А Серия. "Верона" – "Рома". Таркиблар маълум   0

"Пахтакор-79" машъум фожиасига 41 йил тўлди Янгиликлар

"Пахтакор-79" машъум фожиасига 41 йил тўлди

Теглар :  Пахтакор-79
1979 йилнинг 11 август санаси ўзбек футбол жамоатчилиги учун қора ҳарфлар билан ёзиб қўйилган.

Бутун халқнинг аза тутишига сабаб бўлган ҳодиса Днепродзержинск осмонида содир бўлган. Ўшанда ўзбек футболи ифтихори саналган “Пахтакор” жамоаси аъзолари самода ҳалокатга учрашган. Бу ўзбек футболи учун катта йўқотишга айланган.

1979 йилнинг 11 августи. Тошкент вақти бўйича соат 13дан 35 дақиқа 38 сония ўтган. Шу лаҳзада Тошкент-Гурьев-Донецк-Минск рейсида парвоз қилаётган ТУ-134 самолёти Челябинск-Кишинёв рейсини бажараётган шу русумдаги бошқа самолёт билан тўқнашиб кетди. Фожиа ердан 8400 метр баландликда юз берди ва икки самолёт бортида бўлган 178 киши ҳалок бўлди. Улар орасида ўша вақтда ўзбек футболининг фахри ҳисобланган «Пахтакор»нинг 17 нафардан иборат таркиби ҳам бўлган. Афсуски, икки диспетчернинг хатоси икки юзга яқин инсонларни бу ҳаётдан олиб кетди. Николай Жуковский ва Владимир Сумскойнинг хатоси шундай фожиага сабаб бўлган. Бир вақтда алоқада бўлган бир неча самолётдан қайси бири улар тарафидан берилган буйруқни бажарганини сўраб олишни унутишган. Ёки локаторга қараб, самолётлар қайси йўналишда ҳаракат қилаётганини текширишни эсдан чиқариб, авиаҳалокатга сабаб бўлишган.



13.35.38: 95 даража бурчак остида 65916 рақамли Ту-134А шу русумдаги 65735 рақамли бошқа бир самолёт билан тўқнашиб кетади. Ҳар икки самолёт учувчилари қалин булут туфайли қаршисидаги самолётни кўриш имкониятига эга бўлишмаган. 8300 метр баландликда Молдова самолёти Минскка қарашли самолётнинг қанот қисмига келиб урилган. Командир Комаров «Пахтакор» учаётган лайнер бошқарувини 4500 метр баландликкача герметизация бузилган ҳолатда ҳам ушлаб турган, бироқ шундан кейин самолёт кескин равишда қулашни бошлаган.

Ҳалокат тўғрисида биринчи бўлиб ўша пайт ҳавода бўлган АН-2 самолёти экипажи хабар беради: «Куриловка ҳудудида қулаётган самолёт қисмлари кўзга ташланмоқда. Менимча, бу ТУ-134 парчалари».

Икки лайнернинг 8400 метр баландликдаги тўнашуви натижасида 178 нафар инсон ҳалок бўлди. 9 ойдан кейин бўлиб ўтган судда Жуковский ва Сумской устидан суд қарори эълон қилинди. Улар умумий режимда 15 йилдан озодликдан маҳрум этилган.

Ушбу ҳалокатдан жуда кўпчилик ўзини йўқотиб қўйган. Чунки ўша мавсумда «Пахтакор» ишончли ўйин кўрсатиб, юқори ўринлардан жой эгаллашга ҳақли эканлигини исботлаб келаётганди. Ҳатто, баъзи мутахассислар жамоанинг яқин йиллар ичида Еврокубокларда ўйнаши мумкинлиги тўғрисида тахмин қилаётганди. Фожиа оқибатида нафақат кўплаб инсонлар ҳалок бўлди, балки бу ўзбек футболининг ривожланишига ҳам ўзининг салбий таъсирини кўрсатди. Футбол ичида бўлган бир бутун бир авлоддан ажралиб қолганмиз.



Самода ҳалок бўлган ўйинчи ва жамоа аъзоларининг рўйхати мазкур инсонлардан иборат:

Идгай Борисович Тазетдинов 13.01.1933 Мураббий
Владимир Васильевич Чумаков 08.12.1932 Шифокор
Мансур Иномжонович Толибжонов 04.04.1944 Маъмур
Михаил Иванович Ан 19.11.1952 Ярим ҳимоячи
Владимир Иванович Фёдоров 05.01.1956 Ҳужумчи
Олим Масолиевич Аширов 25.01.1955 Ҳимоячи
Равиль Рустамович Агишев 14.03.1959 Ҳимоячи
Константин Александрович Баканов 25.05.1954 Ярим ҳимоячи
Юрий Тимофеевич Загуменних 07.06.1947 Ҳимоячи
Александр Иванович Корчёнов 04.05.1949 Ярим ҳимоячи
Николай Борисович Куликов 25.04.1953 Ҳимоячи
Владимир Васильевич Макаров 09.03.1947 Ярим ҳимоячи
Сергей Константинович Покатилов 20.12.1950 Дарвозабон
Виктор Николаевич Чуркин 25.01.1952 Ҳужумчи
Сирожиддин Аҳмадович Бозоров 10.08.1961 Ҳужумчи
Шуҳрат Мўсинович Эшбўтаев 08.02.1959 Ҳужумчи
Владимир Валиевич Собиров 14.01.1958 Ҳужумчи

Шу тариқа ишқибозларни армонда қолдириб, «Пахтакор» авиаҳалокатга учради. Тез фурсат ичида Тошкентга бошқа жамоалардан футболчилар чақирилиб, жамоа мавсумни давом эттирди. Уч мавсум мобайнида жамоага олий лигадан тушиб кетмаслик имконияти тақдим этилди. Лекин ҳаётдан кўз юмган бутун бир жамоа ўрнини ҳеч ким ва ҳеч нарса боса олмасди. Ўша машъум ҳалокат туфайли кўп минг сонли ишқибозлар футболдан бутунлай кўнгил узишди.

Ушбу санада ўзбек футболи тарихида ўчмас из қолдирган «Пахтакор»-79ни эслаш, ёдга олиш ва уларнинг ҳаққига дуо қилиш барча учун ҳам қарз, ҳам фарз. Биз ўша «Пахтакор»ни ҳеч қачон унутмаймиз. Самода ҳалок бўлган 17 нафар қаҳрамонлар доимо биз билан бирга!


Рейтинг: +8   

Фикрлар

+3   
11 авг 08:44:51
CA BOSS
Жудаям аниқлик билан ёзилган мақола..
41 йил.. айтишга осон.. Сизлар абадий Ўзбекистон қалбидасизлар, ХАЛҚ ЖАМОАСИ!!
Жойинглар жаннатда бўлсин!!!
+1   
11 авг 20:51:01
xamidulla
Пахтакор 79 Энг зор команда болган халк жамоси болган охирати обод болсин
   
12 авг 11:34:31
chingakchuk
Abbosbek Parpiyev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Балки, мен у вақтларни курмаганман. Бунақа нарсаларни уқиб ёки катта ёшлилардан эшитиб биламиз
Халкка мудхиш куркинчли фахимали булган вокиялар айтилмас езилмас эди.Халк тинч бехавотир яшаши учун./Буни менга бугунги хает тарзи ургатди/Ишингизга ОМАД.Сог булинг.
   
12 авг 11:13:35
Abbosbek Parpiyev
chingakchuk фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
У вактларда политика спортга хозиргичалик аралашмас эди
Балки, мен у вақтларни курмаганман. Бунақа нарсаларни уқиб ёки катта ёшлилардан эшитиб биламиз
   
12 авг 06:21:03
chingakchuk
Abbosbek Parpiyev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Мен хам уша пайт тушунмагандим тарихни уқигач билволдим. Бу ерда бу халокат уюштирилган деган узун қулоқ гаплар хам булган шундан келиб чиқиб айтилган булса керак, этибор беринг мени шахсий фикрим пастроқда юқоридагилари эса тажрибали мухлис б.н сухбатими парчаси
У вактларда политика спортга хозиргичалик аралашмас эди
   
11 авг 14:07:00
Abbosbek Parpiyev
chingakchuk фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Нима алокаси бор ок пошшо гдлян ивановларни бу маколага
Мен хам уша пайт тушунмагандим тарихни уқигач билволдим. Бу ерда бу халокат уюштирилган деган узун қулоқ гаплар хам булган шундан келиб чиқиб айтилган булса керак, этибор беринг мени шахсий фикрим пастроқда юқоридагилари эса тажрибали мухлис б.н сухбатими парчаси
   
11 авг 13:01:03
tolibjon
==[]:::::::::::> Qodirov.A.A. фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Shu insonlani ham fudbol ham ishi eplab zavotlada stanoklada ishlashgan dib eshitkanidim bir insondan bunaqa oğir mehnat qib ham fudbol õynash ham xalqi mehridan joy olish juda qiyin Õzbekistonga qilingan bu uluğ mehnatlarini har bittalaridan Ollox rozi bõsin ohiratlari obod bõsin
Ҳеч бир футболчи завод, фабрикада ишламаган. Уларни бириктириб қўйишар эди. Фақат ойлик олишлари учун.
Илгари ҳеч кимни меҳнат дафтарчасига футболчи деб ёзилмаган.
Кимдир слесарь, кимдир инженер (олий маълумоти борлар) ва ҳоказо.
   
11 авг 12:48:38
chingakchuk
17 октября 1975 г., высшая лига
«ПАХТАКОР» — «ДИНАМО» (Киев) 5:0 (1:0)
Ташкент, стадион «Пахтакор», 15 тыс. зрителей.
Судья В. Лушин (Москва).
«ПАХТАКОР»: Филатов, Корченов, Иванов, Могильный, Белов, Серостанов, Жуков, Ан, Исаков, Федоров, Хадзипанагис.
«ДИНАМО»: Самохин, Коньков, Зуев, Фоменко, Решко, Дамин, Мунтян, Онищенко, Кочубинский, Буряк, Блохин (Слободян, 46).
Голы: Хадзипанагис (35), Исаков (51, 57), Ан (9, 88).

Однако, что бы мы там ни говорили в предыдущей главке, — «Пахтакор»— команда, которая умеет показать свой характер. И вот тому доказательство.

1975 год был годом киевского «Динамо», которое, кроме того что стало чемпионом страны, в блестящем стиле завоевало Кубок кубков и Суперкубок. Лучший игрок киевлян Олег Блохин третий раз подряд признан лучшим футболистом СССР, в четвертый раз —лучшим бомбардиром, а также получил европейский «Золотой мяч».

Беспрецедентный факт — 12 (!) футболистов киевского «Динамо» были включены в число 33-х лучших футболистов страны.

Ташкентцы после относительно удачного сезона-74, в котором им досталось 8-е место, в очередном первенстве играли заметно хуже. Особенно не удался им финиш, где в шести матчах, пять, при одной ничьей, были проиграны, из них два — в Ташкенте Серьезная угроза расставания с высшей лигой нависла над клубом.

Итак, разновеликие по своим достижениям — как Давид и Голиаф — встретились в Ташкенте.

«Пахтакор» до этого дважды потерпевший фиаско в родных стенах, при полупустых трибунах бросился спасать свое имя. В первом тайме Исаков — Федоров — Хадзипанагис методично терзали оборону гостей. Одна из ошибок Фоменко, наконец, привела к голу. И все? Рассчитывать, что еще кто-то из киевлян дрогнет, не приходилось.

Но в перерыве на измочаленных собственным упорством ташкентцев словно снизошло озарение. Давление их не только не убавилось, но обогатилось изобретательностью. Едва возобновилась игра, как Туляган Исаков забивает гол, а через пять минут — второй. В обоих случаях ему отлично ассистировал Хадзипанагис.

За 10 минут до конца встречи киевляне нарушили правила метрах в двадцати от ворот. Пробивавший штрафной Михаил Ан так закрутил мяч, что до него не сумел дотянуться вратарь киевлян Самохин. А за две минуты до конца он же забил пенальти.
   
11 авг 12:36:22
==[]:::::::::::> Qodirov.A.A.
Shu insonlani ham fudbol ham ishi eplab zavotlada stanoklada ishlashgan dib eshitkanidim bir insondan bunaqa oğir mehnat qib ham fudbol õynash ham xalqi mehridan joy olish juda qiyin Õzbekistonga qilingan bu uluğ mehnatlarini har bittalaridan Ollox rozi bõsin ohiratlari obod bõsin
   
11 авг 12:11:48
chingakchuk
Abbosbek Parpiyev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Уша Пахтакор ёшидан қатъий назар халқнинг қувончи, кўз қорачиғи эди Бу шакалларди хатоси худди оқ пошшони босмачилиги гдлян ивановларнинг разиллиги кабидек булган, деганди чинозлик хақиқий Пахтакорчи бир отахон улар шундай севимли эдики уларни вафоти жигарлааримизни хам оқизиб юборган дея кузига ёш олди. Мен у кишини дардини тушинишга харакат қилдим лекин хис қилолмадим чунки у Пахтакорни уйинларини жонли курмаганман. Отахон Хаммага уз ёшлиги ва ностальгияси севимлироқ куринади балки шунга соғинарсиз деб мен қовун тушуриб қўйдим. У киши эса йуқ у Пахтакор миллионларнинг бутун халқнинг овунчи эди ишонмасез мен тенги бирор футболга қизиқмайдиган одамдан суранг. У хақ экан хозиргача узим куришни бошлаган футбол вақтидан бошлаб бунчалик халқнинг суюкли жамоасини курмадим. Отахонни гапларидан онгимга синггани шуки у Пахтакор бизнинг юксак чуққига чиққан футбол қадриятимиз экан (бу илохийлаштириш эмас) демак уларни барча авлод хаёлан ва рухан эслаб юриши керак
Нима алокаси бор ок пошшо гдлян ивановларни бу маколага
   
11 авг 11:24:20
ZSP-Saint Petersburg
Хаммаси Руслар саставда
   
11 авг 10:53:09
Chori Qulliyev
Ex u davrdagi paxtakor xalq jamoasi edi.afsus.Hozirgi paxtakor esa xalq nafrati jamoasi bulib qolgan.sudyalar yordamini inkor etsakda bu haqiqat.ps Paxtakor muhlisi
   
11 авг 09:59:20
Abbosbek Parpiyev
Уша Пахтакор ёшидан қатъий назар халқнинг қувончи, кўз қорачиғи эди Бу шакалларди хатоси худди оқ пошшони босмачилиги гдлян ивановларнинг разиллиги кабидек булган, деганди чинозлик хақиқий Пахтакорчи бир отахон улар шундай севимли эдики уларни вафоти жигарлааримизни хам оқизиб юборган дея кузига ёш олди. Мен у кишини дардини тушинишга харакат қилдим лекин хис қилолмадим чунки у Пахтакорни уйинларини жонли курмаганман. Отахон Хаммага уз ёшлиги ва ностальгияси севимлироқ куринади балки шунга соғинарсиз деб мен қовун тушуриб қўйдим. У киши эса йуқ у Пахтакор миллионларнинг бутун халқнинг овунчи эди ишонмасез мен тенги бирор футболга қизиқмайдиган одамдан суранг. У хақ экан хозиргача узим куришни бошлаган футбол вақтидан бошлаб бунчалик халқнинг суюкли жамоасини курмадим. Отахонни гапларидан онгимга синггани шуки у Пахтакор бизнинг юксак чуққига чиққан футбол қадриятимиз экан (бу илохийлаштириш эмас) демак уларни барча авлод хаёлан ва рухан эслаб юриши керак
   
11 авг 09:54:26
Zayniddin_5
Илгари Навбахор стадиони олдида Пахтакор 79 музейи бўларди, хар сафар олдидан ўтганимда ўша 17 нафар пахлавонларни эсга олардим, охиратлари обод бўлсин
   
11 авг 09:04:25
Марфуша ғам-ғуссага не ҳожат!
Булутлардан гулчамбар ясаб, самода сочилган ва мангуликка риҳлат қилган жигарларимиз - биз сизларни ҳеч қачон унутмаймиз!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика