"Пахтакор": 6 нафар футболчи терма жамоага чақирилди

Narzulla Saydullayev
12 авг 2014, 11:54
"Пахтакор"нинг 6 ўйинчиси Ўзбекистон терма жамоаси йиғинига чақирилди.
Ўзбекистон терма жамоаси 20 август куни Бокуда Озарбайжон терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Мазкур ўйинга тайёргарлик кўриш учун терма жамоага номзод футболчилар 16 август куни "Ўзбекистон" меҳмонхонасида тўпланади.

Навбатдаги йиғинга Миржалол Қосимов "Пахтакор"дан Никита Рибкин, Егор Кримец, Даврон Ҳошимов, Владимир Козак, Жамшид Искандеров ва Игорь Сергеевни таклиф этган. Тошкентда термамиз 16-18 август кунлари шуғулланади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pakhtakor.uz