"Пахтакор-2005" Минскдаги турнирда "Милан"га ютқазди

Narzulla Saydullayev
31 янв 2019, 16:41
Фарҳод Нишонов бошчилигидаги "Пахтакор" академияси тарбияланувчилари чорак финалда "Милан"га қарши майдонга тушишди.

Биринчи турда ОЗСМ-8 жамоасини 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратган U-14 жамоаси кеча икки учрашувда майдонга тушишди. "Янтарь"дан 11:0 ҳисобида устун келган тарбияланувчилар гуруҳдаги охирги беллашувда "Динамо" Киевга 0:1 ҳисобида имкониятни бой беришди. Шу тариқа чорак финалда "Милан"га қарши майдонга тушган ёшлар маҳорат бобида устунроқ саналган италияликлардан 0:4 ҳисобида енгилишди. Эртага "Пахтакор" плей-офф учрашувларини давом эттиришади.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pakhtakor.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›