UZ

Сўнгги янгиликлар

00:31Иско АПЛга йўл олиши мумкин  5 00:00"Атлетико" — "Барселона". Марказий ўйин учун таркиблар маълум  37 23:48Журналист Элиас: "Бюджети 1,1 млрд евро бўлган "Реал" устози Анчелотти 72 соатлик танаффуссиз ўйиндан шикоят қилди. Бюджети 200 млн евродан кам бўлган "Бетис" ҳозиргача 11та шундай ўйин ўтказди"  18 23:33Миржалол Қосимов: "Рақибимиз баҳсни уч нафар марказий ҳимоячи билан бошлашимизни кутмаган эди"  7 23:31Англия лига кубоги. "Ньюкасл" финалда "Ливерпуль"ни мағлуб этиб, бош совринга эга чиқди  31 22:55"Лестер" — "Манчестер Юнайтед". 15 ва 19-ўриндаги жамоалар ўртасидаги ўйин учун таркиблар маълум  6 22:36Эрон Про лигаси. "Истиқлол" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди, Машарипов тўлиқ ҳаракат қилди  1 22:20Суперлига. "Навбаҳор" ва "Хоразм" сафарда ғалаба қозонди, "Пахтакор" эса Олмалиқда ютқазди  5 21:58А Серия. "Рома" Довбикнинг голи эвазига "Кальяри"ни мағлуб этди, Шомуродов захирадан майдонга тушди  20 21:55"Ризеспор" баёноти: Ҳусниддин Алиқуловнинг бурни ва яноқ суягида синиш аниқланди  25 21:55Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Пахтакор"дан устун келди  84 21:50Гризманнинг "Лос-Анжелес" билан музокаралари ривожланган босқичда, француз оилавий сабабларга кўра МЛСга йўл олади. "Атлетико" бунга қаршилик қилмайди  0 21:28Суперлига. Голларга бой ўйинда "Навбаҳор" "Сўғдиёна"ни мағлуб этди  82 21:25Озарбайжон чемпионати. "Сумқайит" меҳмонда етакчилардан бирини мағлуб этди, Абдихолиқов ғалаба голини урди!  12 21:02Февзи Давлетов: "Бор масъулиятни мураббийлар штаби зиммасига оламан"  12

“Пахтакор-2” ўрнига “Истиқлол”...ми? Янгиликлар

“Пахтакор-2” ўрнига “Истиқлол”...ми?

Кеча биринчи лиганинг биринчи босқич ўйинлари якунига етди.
Эндиликда “Шарқ” ва “Ғарб” минтақасида кучли саккизликдан жой олган жамоалар иккинчи босқич баҳсларини бошлашади. Лига дебютанти “Истиқлол” ва биринчи лиганинг доимий иштрокчиси бўлган “Янгиер” жамоалари шарқ минтақасида 8-ўринни эгаллаш учун биринчи босқчининг охирги турига қадар жиддий курашди. Якунда “Янгиер” бу борада Тошкент жамоасини бир очко фарқи билан ортда қолдиришга эришди. Шу тариқа “Истиқлол” гарчи 22-турда “НБУ-Осиё” майдонидан ғалаба (3:2) билан қайтган бўлсада, 9-ўринни эгаллади. Шу боис энди “Истиқлол” мусобақа регламентига кўра лигада қолиш учун ўтказиладиган пулькада иштирок этади.

Аммо бугун “Истиқлол”нинг иккинчи босқичда “Пахтакор-2”нинг ўрнига иштирок этиши мумкинли тўғрисида хабарлар урчий бошлади. Шу боис масалага жиддий ёндошиб, дастлаб “Пахтакор-2” мураббийи Шуҳрат Раҳмонқуловга мурожаат қилдик.

“Очиғи бу ҳақда биринчи сиздан эшитиб турибман. Йўқ, бу нотўғри маълумот. Иккинчи босқичга йўлланмани қўлга киритишимиз осон кечмади-ку, қандай қилиб эгаллаб турган ўрнимизни бошқа жамоага тақдим этишимиз мумкин?! Умид қиламанки, жамоамиз иккинчи босқичда ҳам иштирокини давом эттиради ва ижобий натижа қайд этади”, - дейди Раҳмонқулов.

Исломбек Рустамбеков.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика