Павленко “Навбаҳор”дан кетди
18 июл 2016 22:12
Янгиликлар
Павленко “Навбаҳор”дан кетди
Жорий йилги мавсум бошида “Навбаҳор” таркибидн ўрин олган украиналик футболчи Владислав Павленко иккинчи даврани жамоамизда ўтказмайдиган бўлди.
Аввал футболчига бир қатор жамоалар таклифлар тушаётганлиги ҳақида хабар бериб уни бошқа клубга ўтиши мумкинлиги ҳақида хабар бериб ўтгандик. Шу сабабли, Павленко таклифларни ўрганиб чиқаётганди. Бугун футболчи “Навбаҳор” футбол клуби офисига келиб, тегишли хужжатларини олиб кетди. Яъни Павленко кейинги фаолиятини бошқа клубда давом эттирадиган бўлди. Клуб раҳбарияти футболчига иккинчи даврада ўзаро ҳамкорлик қилишни таклиф этишди. Бундан ташқари бир гуруҳ мухлислар ҳам Владдан “Навбаҳор”да қолишни илтимос қилиб кўришди. Аммо, ярим ҳимоячи “Навбаҳор”дан кетишга қарор қилганлигини айтиб ўтди.
Клуб ва Павленко ўртасида тузилган ўзаро шартнома томонлар келишувига кўра бекор қилинди. Футболчи билан суҳбатлашганимизда, бир қатор жамоалар таклифлар борлигини билдириб, катта эҳтимол билан Муборакнинг “Машъал” клуби шарафини ҳимоя қилиши мумкинлигини маълум қилди. Футболчига, “Навбаҳор” футбол клуби ва мухлислар номидан келгуси фаолиятида омад ёр бўлишини тилаб қоламиз.

Фикрлар