Павел Смоляченко: "Навбаҳор"га қарши ўйин томошабоп бўлди"

Narzulla Saydullayev
23 июл 2014, 13:28
Осиё ўйинларида иштирок этадиган Ўзбекистон терма жамоаси кеча "Навбаҳор" билан ўртоқлик учрашувини ўтказди.
Йиғинда қатнашаётган ва кечаги баҳсда захирадан ўйинга қўшилган "Нефтчи" футболчиси Павел Смоляченко ўз фикрларини билдирди.

"Ушбу йиғиндан кўзланган асосий мақсад футболчиларни майдонда кўриб олиш. Сабаби ҳар икки кунда битта ўйин. 26 нафар футболчи чақирилган, уларнинг барчасига ўйнаш ва ўзини кўрсатиш имкони берилади. Барча йигитлар ўзаро иноқ ва аҳил. Терма жамоадаги муҳит ажойиб.

"Навбаҳор"га қарши ўйин томошабоп бўлди деб ўйлайман. Менимча мухлисларга ёқди. Ўз ҳаракатларим ҳақида ҳеч нима дея олмайман. Мураббийлар яхшироқ билишади. Кечаги баҳсда терма жамоада ким ўзини кўрсатди? Менимча бутун жамоа бирдек яхши ҳаракат қилди", - дейди Смоляченко. 

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›