Павел Смоляченко ҳам Малайзияда ўйнайди

Narzulla Saydullayev
21 янв 2017
Ўзбекистонлик яна бир футболчи фаолиятини Малайзияда давом эттирмоқда.

Ўтган йилги мавсумни "Бухоро"да бошлаб "Андижон"да тугатган Павел Смоляченко қишда "Т-Тим" клуби йиғинида иштирок этганди. Бироқ футболчи мавсумни Малайзия премьер-лигаси иштирокчиси бўлган АТМ клуби сафида бошлади. Ушбу клубда яна икки нафар ўзбекистонлик футболчи фаолият олиб боради - Сирожиддин Раҳматуллаев ва Иқбол Бобохонов.

Кеча АТМ янги мавсумнинг илк турида "Перлис" меҳмони бўлиб 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia