Павел Бугало: "40 ёшимда ҳам ўйнаётганлигимдан хурсандман"
16 мар 2014 12:00
Янгиликлар
Павел Бугало: "40 ёшимда ҳам ўйнаётганлигимдан хурсандман"
Кеча "Бунёдкор" - "Қизилқум" учрашувида майдонга тушган Павел Бугалони ўзбек футболининг ҳақиқий афсонаси деб айтсак бўлади.
Бугало 1992 йил илк маротаба ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида иштирок этиб, бугунда ҳам олий лигада тўп тепаётган ягона футболчи. Ўйин тугаши биланоқ Бугалони шахсий рекорди билан табрикладик.
"Албатта бу мени хурсанд қилади. 40 ёшимда ҳам футбол ўйнаётганлигимдан хурсандман. Ҳаммага ҳам насиб этмайдиган бахт бу. Мураббийимиз ўйинга ким тайёр бўлса ўшани қўяди. Ёшнинг аҳамияти йўқ. Бугун қийин ўйин бўлди. Ғалаба қозонган бўлсакда, 3 очкони осон қўлга киритдик деб айтмаган бўлардим. "Қизилқум" биринчи турга жиддий тайёргарлик кўрганини кўриниб турибди. Бизнинг олдимизда "Фулад"га қарши яна бир муҳим ўйин бор. Энди шу баҳсга эътиборни қаратамиз", - дейди Бугало "CA"га берган интервьюсида.

Фикрлар