Паварнинг жароҳати жиддий эмас, Лукада эса аҳвол яхшимас
14 сен 2022 20:13
Янгиликлар
Паварнинг жароҳати жиддий эмас, Лукада эса аҳвол яхшимас
"Бавария" ҳимоячиси Бенжамен Паварнинг жароҳати жиддий эмас.
Манбанинг хабарига кўра, франциялик футболчи тез орада машғулотларни давом эттиради ва ҳафта охири Бундеслига доирасидаги "Аугсбург"га қарши ўйинга тайёр бўлади.
Эслатиб ўтамиз, кеча Павар Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичидан ўрин олган "Барселона"га қарши ўйинда жароҳат олганди. Франциялик футболчи 21-дақиқада “кўк-анорранглилар” ҳимоячиси Маркос Алонсо билан тўқнашувдан сўнг алмаштирилди.
Ўз навбатида, "Бавария"нинг яна бир ҳимоячиси Лука Эрнандес сон қисмидаги жароҳати туфайли 5 ҳафтани ўтказиб юборади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Фикрлар