Паулу Соуза "Рома"ни бошқариши мумкин

Omonjon To`xtamirzayev
31 янв 2019
Португалиялик мутахассис А Серияга қайтиши кутилмоқда.

"Фиорентина" собиқ мураббийи Паулу Соуза римликлар бош мураббийи бўлиши мумкин, дея хабар берди "Sportitalia". Маълумотларга қараганда, клуб раҳбарияти Соуза билан музокаралар олиб борган.

Хабарингиз бор, "Рома" Италия Кубоги доирасида "Фиорентина"га йирик ҳисобда (1:7) мағлуб бўлди. Ана энди римликлар бош мураббийи Эусебио Ди Франческо вазиятни тўғрилаши учун битта имкони қолди. Агар "Рома" Гаттузо шогирдларига қарши баҳсда мағлуб бўлса, Ди Франческо лавозимидан озод этилади.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: championat.asia