Патрис Эвра: «Мойесни қўллаб-қувватлаймиз»

Aziz Tukhtamuradov
27 фев 2014
«Манчестер Юнайтед» ҳимоячиси Патрис Эвра клубда рўй бераётган омадсизликларга қарамасдан бош мураббий Дэвид Мойесни қўллаб-қувватлашини айтиб ўтди.

“Ҳеч ким бундай вазиятни ёқтирмайди. Аҳир мавсум аввалида бизда анча ўзгаришлар рўй берди. Биз айни дамда Мойесга далда бўлиб, уни қўллаб-қувватлаймиз ва кейинги босқичга чиқиш учун қўлимиздан келган барча ишни қилишга тайёрмиз.

Ростини айтсам ҳали келажагим борасида бирор бир қарорга келиб улгурганим йўқ. Мен Манчестерни севаман, лекин бошқа танловлар амалга ошиши ҳам эҳтимолдан йироқ эмас. Бу ерда ўзимни ҳудди уйимдагидек ҳис қиламан”, - деб айтиб ўтди Эвра. 


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: goal.com