Патрик Херманн: "Бавария"ни меҳмонда мағлуб этиш ҳисси жуда ўзгача"

Aslanov Jasurbek
23 мар 2015, 14:47
Менхенгладбахнинг "Боруссия" клуби ярим ҳимоячиси Патрик Херманн меҳмонда "Бавария" устидан қозонилган ғалаба (2:0) ҳақида ўз фикрини билдирди.

"Бавария"ни "Альянц Арена" мағлуб этиш ҳисси жуда ўзгача. Бу биз учун керакли тажриба бўлади. Мен ва яна бир неча нафар футболчи бу майдонда биринчи мартда тўп тепдик. Гол ургандан сўнг ўзимизни тутиб туришимиз керак эди, чунки рақиб тезда жавоб қайтариши мумкин. Аммо ҳимояда яхши ҳаракат қилдик ва рақибга имкон берганимиз йўқ. Иккинчи бўлимда ҳисобни йириклаштиришимиз мумкин эди, лекин икки гол ғалаба учун етарли бўлди" - дейди Херманн.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: sport-express.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›