Пато: “Реал”га ўтишим мумкин эди, аммо “Милан”ни танлаганман”
27 июн 2017 23:52
Янгиликлар
![](https://championat.asia/upload/storage/261519_original.jpg)
![](/upload/storage/261519_220.jpg)
Пато: “Реал”га ўтишим мумкин эди, аммо “Милан”ни танлаганман”
Айни пайтда Хитойда тўп тепаётган бразилиялик ҳужумчи Патонинг айтишича, ўз вақтида у “Реал”да тўп тепиши мумкин экан.
Аммо у кейинчалик “Милан”га ўтганди.
“Менда “Реал”га ўтиш учун имконият бўлганди. Ўшанда 17 ёшда эдим. Мен ўшанда барча совринларни ютган “Милан”ни танлагандим. Ҳозир у умуман бошқа жамоага айланган”, дейди Пато.
Айни пайтда Пато январ ойидан бошлаб Хитойнинг «Тяньцзинь Цюаньцзянь» клуби шарафини ҳимоя қилмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
![AMP Logo](https://championat.asia/image/logo-amp.png)
Фикрлар