UZ

Сўнгги янгиликлар

13:05"Шеффилд Юнайтед" АПЛ антирекордини ўрнатди  0 12:37Давлат Турдиалиев таваллудига 62 йил тўлди   3 12:04"Челси" скаутлари "Милан дерби"сини стадиондан кузатишган  0 11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 2:1  0 11:15ФАКТ. Ўзбекистон футзал терма жамоаси кетма-кет бешинчи Осиё кубогида ярим финалга чиқди  8 10:54Аллегри «Ювентус»да қолса, туринликлар етакчиси ёзда жамоани тарк этади  5 10:25«Барселона» вице-президенти Хавининг келажаги борасида расмий баёнот берди  13 10:06Хосе Венансио Лопес: «Эрон билан ўйинга тайёргарлик кўрмадик»  11 09:47Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги)  6 09:22«Челси» Почеттинонинг ўрнига бош мураббий топди  5 08:57«Атлетик» афсонаси Икер Муниаин ёзда жамоадан кетишини маълум қилди  5 08:34Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум  6 08:10«Барселона» «Манчестер Сити» етакчиларидан бирини 50 миллион еврога сотиб олиши мумкин  6 07:44Клопп кечаги мағлубиятдан сўнг чемпионлик имкониятлари ҳақида гапирди  14 07:20Лига 1. "Монако" - "Лилль" 1:0  1

Парвозинг баланд бўлсин, “Ифтихор”! Янгиликлар

Парвозинг баланд бўлсин, “Ифтихор”!

Теглар :  Ифтихор
Ўзбек футболи ўзининг узоқ тарихига эга. Юртимизда дунёга машҳур футболчилар талайгина.

105 ёшли Ўзбек футболи.

Ўзбек футболи ўзининг узоқ тарихига эга. Юртимизда дунёга машҳур футболчилар талайгина. Масалан, Миржалол Қосимов, Сергей Лебедев, Азамат Абдураимов,  Нўъмон Ҳасанов, ака ука Ду́рмоновлар каби яқин ўтмиш юлдузлари мамлакатимиз довруғини кенг дунёга танитишда ўзларининг улкан ҳиссаларини қўшишган.

Катта малакага эга бўлган футбол мухлислари халқ жамоаси “Пахтакор”нинг ўйинларини мароқ билан эсга олишади. 1979 йилда авиаҳалокатга учраган футболчиларимизни кўзда ёш билан хотирлашади.

Мустақиллик йилларида мамлакатимизда спортга, хусусан, футболга катта эътибор қаратилмоқда. Бунинг натижасида Ўзбекистонда “Миллионлар ўйини”га қизиқувчилар сони кундан кун ошиб бормокда. Турли ёшдаги терма жамоаларимиз Жаҳон чемпионатларида иштирок этишди. 1994 йилда бош жамоамиз Осиё ўйинлари ғолиби бўлганида қитъамизнинг манаман деган мамлакатлари Ўзбекистонга тан берганди.

Орадан шунча йил ўтиб, 2018 йилда яна тарихий ғалабага гувоҳ бўлдик. Жонажон Ўзбекистонимизда сўнгги бир йил ичида халқ манфаатлари йуўлида ҳар бир соҳада  оламшумул ўзгаришлар содир бўлди ва бу эзгу ишлар давом этмокда. Бошқа соҳалар каби футболдаги ислоҳотлар ҳам ўз мевасини узоқ кутирмади.

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг юртимизда спортнинг, хусусан, футболининг янада ривожланиши учун олиб бораётган сиёсатининг натижаси улароқ Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Хитойда ўтказилган Осиё чемпинатида олтин медални қўлга киритиб, яна бир бор Осиёни лол қолдирди.

105 йиллик тарихга эга ўзбек футболи Жаҳон футболида ўз ўрнига эга. Бугун дунёнинг кўплаб мамлакатлари ўзбек футболига жиддий қизиқа бошлади. Албатта, буларнинг барчаси мамлакатимизда спортга, футболга Давлат даражасида берилаётган ғамхўрликлар натижасидир. Бу борада, муҳтарам юртбошимиздан миллионлар у́йини атрофидаги барча (оқу-қора)миз ҳар қанча миннатдор бўлсак ҳам оз.

 

Маррани баланд олган ёшлар.

Президентимиз ҳар сафар мамлакат ёшлари ҳақида алоҳида тўхталиб, уларни катта марралар сари тўлғонтириб «…Сизларнинг орқангизда мана Мен, Президент турибди…» дея чорлаб келмокдалар.

Шахсан Давлат рахбарининг  ташаббуслари билан 2017 йилда ташкил этилган Ўзбекистон ёшлар иттифоқи эса, Президентимизнинг энг яқин ёрдамчисидир. Бугунги кунда ёшларга берилаётган бундай улкан эътибордан дунё ҳамжамияти ҳайратда.

Муҳтарам юртбошимизнинг ёшларга қарата “Маррани баланд олинг, эртанги кун сиз каби ёшларники” деган гапларидан илҳомланган Олтиариқнинг “Ифтихор” футбол клуби мамлакатимизда биринчилардан бўлиб, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликни йўлга қўйди.

«Ифтихор” футбол клуби келажакда юртимиз шарафини жаҳон ареналарида муносиб ҳимоя қиладиган ёш футболчиларни тарбиялаб, мамлакатимизнинг барча ёшдаги Бош жамоаларига муносиб кадрларни етказиб беришни мақсад қилган.

Қолаверса, “Ифтихор” клуби раҳбариятининг асосий мақсадларидан яна бири шундаки, жамоа ўз уйинлари ва эришаётган натижалари орқали ён атрофдаги барча ёшларни, хусусан, уюшмаган ёшларни ўз атрофига бирлаштириб, уларни бугунги кунда Давлатимиз томонидан ёшларга берилаётган юксак эътибор ва яратиб берилаётган имкониятлардан тўғри ва оқилона фойдаланишларига эришишдир. Бу борада «Ифтихор» жамоаси

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан фаол ҳамкорлик килмокда. Натижада ёшларимизни ёт ғоялардан асраш, уларни меҳнат орқали катта ютуқларга эришиш мумкинлигига ишонтириш борасида ҳам кенг кўламдаги ишларни амалга ошириб борилмоқда. Клуб раҳбарияти ҳудудлардаги чека-чекка қишлоқларда истиқомат қилувчи иқтидорларни кашф этиш, чегарадош туманлардаги  иқтидорли ёшларни излаб топишга жиддий эътибор қаратмоқда. Бу йуналишда Клуб кам таъминланган, боқувчисини йуқотган ҳамда ёт ғоялар таъсири билан чалгиган ёшларни ўз таркибига олиб, уларнинг иқтидорларини рўёбга чиқаришга кўмаклашмоқда.

— Биз Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев жамоасидамиз ва бундан жуда фахрланамиз, дейди клуб раҳбари Аҳроржон Эргашев. Мана бугун Про-лигада ўйнашимиз аниқ бўлди. Бундан буён жамоамиз “Ифтихор” (Ўзбекистон ёшлар иттифоқи) деб аталади. Албатта, бу юксак эътибор бизга катта масъулият юклайди. Бизга берилган ишончни оқлаш учун туну-кун ишлашга, изланишга тайёрмиз.

Президентимизнинг бундай юксак эътиборига жавобан Биз – ватан равнақи йўлида хизмат қилиш учун маррани баланд олдик.

 
Футболимиз тарихидаги янгилик.


Юқорида айтиб ўтганимиздек, “Ифтихор” жамоаси бундан буён Ўзбекистон ёшлар иттифоқи шарафини ҳимоя қилади. Банақаси ҳали дунё футболида ҳам кўзатилмаган бўлса керак.

Тан олиш керак, бу ўз-ўзидан бўлиб қолгани йўқ. “Ифтихор” жамоаси ташкил топганига энди бир йилдан ошиқ вақт бўлган бўлса-да, жамоа қисқа фурсат ичида улкан натижаларга эришди. Жамоа Фарғона вилояти биринчилигида иштирок этиб, 22 жамоа орасига Вилоят чемпионлигини қўлга киритди.

Ушбу мусобақа давомида олтиариқликлар деярли мағлубиятга учрашмади. Ўз майдонидаги ўйинларда эса Олтиариклик футбол ишқибозларини хурсанд килиш мақсадида, чиройли ва голларга бой уйин намойиш этиб боришди.

Изланувчан, Юрт равнақи йўлида тиниб-тиничимай меҳнат қилаётган “Ифтихор” клуби раҳбарияти юқорида тилга олганимиздек, улкан режалар асосида иш бошлашган.

Катта футболни соғинган ва ўз тарихига эга бўлган Олтиариқ халқи катта футболни жуда соғинишган. “Ифтихор” уларнинг орзуларини амалга оширди. Мухлислар ҳар бир учрашувда стадионни тўлдириб, жамоаларини қўллаб-қувватлаб туришлари кишининг ҳавасини келтиради. Бир йилда мана шундай кучли жамоани шакллантиришнинг, улкан натижаларга эришишнинг, футбол ишқибозларининг кўнглидан жой олишнинг ўзи бўлмайди. Бунинг замирида тинимсиз меҳнатлар ётибди.

Жамоа асосан ёшларга таянади. Жамоа сафида қишлоқнинг жайдари йигитлари тўп суришади. Улар орасида келажакда Ўзбекистон терма жамоаси сафида тўп сурадиган футболчилар етишиб чиқади.

— Биз битта футбол клуби билан чекланиб қолмоқчи эмасмиз, — дейди А.Эргашев — Яқин орада ўзимизнинг академиямизни ташкил этишни режалаштирганмиз. Асосий мақсадимиз – Ўзбекистон терма жамоаларига муносиб бўлган ёш футболчиларни етказиб бериш.

ЎФА президенти Ачилбой Раматов, ЎФА 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов хамда У́збек футболи жонкуярларининг футболимиз ривожи учун қилинаётган саъий-ҳаракатларидан руҳланиб, биз ҳам ўз академиямизга эга бўлишни мақсад қилиб қўйганмиз. Бунинг учун бор имкониятимизни ишга солишга ҳаракат қиламиз. Нима учун келажакда «Ифтихор» футбол клуби тарбияланувчилари дунёнинг кучли клубларида тўп сурмасликлари керак? Ёш иктидорлар орзуларини руёбга чиқишиши учун биз бугундан ҳаракат қилишимиз даркор.

Муҳтарам Президентимиз айтганларидек, “Келажак бугундан бошланади”. Биз ҳам ушбу шиорга амал қилган ҳолда енг шимариб ишга киришдик.

 

Олтиариқ футболи.

Юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, Олтиариқ футболи ўзининг бой тарихига эга. Ушбу тумандан буюк футболчилар етишиб чиққан. Бу ерда янги истеъдодлар кўп. Хитойда ўтказилган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси сафида Олтиариқ туманидан икки нафар футболчи борлиги ҳам сўзимизни исботи бўла олади.  Достон Турсунов ва Ҳусниддин Ғофуровлар айнан Олтиариқ футбол мактаби тарбияланувчилари ҳисобланишади.

Шунингдек, Тошкентнинг “Локомотив” жамоасида тўп сураётган Сардор Мирзаев ҳам Олтиариқ фарзанди саналади.

Олтиариқ футболи тарбияланувчилари  — Александр Писарев, Нодирбек Қўзибоев, Ҳусниддин Ғофуров, Саид Абдужабборов, Хасанбой Эргашев, Ойбек Ахматов, Иброхим Номонов, Оятуллохон Муҳиддинов, Мурмирмухсин ва Муҳиддин Юсуповлар ҳам бугунги ўзбек футболининг ривожи учун ўзларинг муносиб ҳиссаларини қўшишган ва қўшиб келишмоқда.

Айтганча, жамоа олиб бораётган селекция ишлари хам аъло даражада йўлга қўйилган.

Ушбу туманнинг мўъжаз жамоаси янги марралар сари қадам ташлашида “Ифтихор” клуби раҳбарияти билан елкама- елка турган Олтиарик халқининг ҳам ҳиссаси катта бўлди.

—  Муҳтарам Президенитимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг Ўзбек футболини юқори даражага олиб чиқиш йўлидаги ҳаракатларини кўриб жим қараб ўтириб

бўлмайди, дейди жамоа бош мураббийи Н. Қўзибоев — Биз ҳам юртимиз футболи ривожига ўзимизнинг муносиб ҳассамизни қўшиш максадида, яхши ниятлар билан иш бошладик.

“Ифтихор” футбол клуби келажакда юртимиз шарафини жаҳон ареналарида муносиб ҳимоя қиладиган ёш футболчиларни тарбиялаб, мамлакатимизнинг барча ёшдаги Бош жамоаларига муносиб кадрларни етказиб беришни, ёшларни бир мақсад йўлида бирлаштиришни мақсад қилиб қўйганмиз.

Ҳар бир соҳада иш бошлаган киши ўз олдига фақат улкан режаларни қўяди. Айниқса, футболда юксак мақсадсиз кўзланган манзилга етиб бориш амри маҳол. Буни яхши англаган “Ифтихор” клуби раҳбарлари улкан режалар асосида иш олиб боришмоқда. Янги мавсумни Про-лигада ўтказадиган жамоа Ўзбекистон ёшлар иттифоқи шарафини муносиб ҳимоя қилишига ишониб қоламиз.

Парвозинг баланд бўлсин, “Ифтихор”!

Қуйида «Ифтихор» жамоасининг Про-лига сари босиб ўтган йўли ҳақидаги фотогалереяни тақдим этамиз.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика