

Жамоа мазкур ғалаба эвазига мусобақа жадвалида 2-ўринни эгаллаб, А cериясига чиқишини таъминлади. 3-ўринни эгаллаган “Кротоне”да ҳам “Парма” каби 72 очко бўлсада, у қўшимча кўрсаткичлар бўйича ортда қолган. Аввалроқ “Эмполи”нинг кейинги мавсумда А cериясида иштирок этиши маълум бўлганди. Маълумот учун “Парма” 2015 йилда банкрот деб эълон қилингач, А cериядан 4-дивизионга тушириб юборилганди.



