Парлор: "Зинченко "Арсенал"ни фантастик даражада кучайтиради"

Sherzod Nurmatov
19 июл 2022, 22:11
Мутахассис футболчининг ўтишини "канонирлар" учун жуда фойдали деб ҳисобламоқда.

"Арсенал" собиқ футболчиси Рэй Парлор "Манчестер Сити" ҳимоячиси Александр Зинченконинг Лондон клубига трансферини юқори баҳолади.

"Ўйлайманки, Зинченко ажойиб харид. "Арсенал" у орқали чап қанот ҳимоясини ёпади. Бундан ташқари, у бошқа позицияларда ҳам ўйнаши мумкин. Агар у ҳақиқатан ҳам ўтса, жамоа фантастик даражада кучаяди", – деди Парлор.

Аввалроқ Зинченко "Арсенал" билан шартнома шартларини келишиб олгани хабар қилинганди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Sky Sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›