Паредес: "ПСЖ Мессининг трансферини муҳокама қилишни таъқиқлади"

Alisher
15 мар 2021
ПСЖ хавбеки Леандро Паредес клуб раҳбарияти унга "Барселона" ҳужумчиси Лионель Мессининг эҳтимолий трансфери борасидаги саволларга жавоб беришга таъқиқ қўйганини айтди.

"Клубда менга Месси ҳақида гапириш керак эмаслиги ҳақида айтишди. Биз барчамиз Лионель жорий мавсум сўнггида ўзи барчасини ҳал қилиши керак деб ҳисоблаймиз", - дейди аргентиналик ярим ҳимоячи.

Месси учун курашда ПСЖга бош рақобатчи "Манчестер Сити"дир. Лионелнинг "кўк-анорранглилар" билан тузган шартномаси 2021 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Месси жорий мавсум Ла Лига доирасидаги 24та ўйинда майдонга тушиб, 19та гол ва 6та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: Le Journal Du Dimanche