Паредес: "Ҳеч қачон Мессини бунчалик бахтли кўрмаганман"

Aslanov Jasurbek
16 июл 2021, 19:24
Аргентина терма жамоаси ярим ҳимоячиси Леандро Паредес жамоанинг Америка кубогидаги ғалабаси ҳақида гапирди.

"Нафақат биз, балки 45 миллион Аргентина аҳолиси Леонинг терма жамоада соврин ютишини хоҳлади. У билан биргаликда бу муваффақиятдан завқланиш ажойиб эди.

Мен шу 45 кун ичида Мессини бундан бахтлироқ кўрмаганман. У биз билан бўлишдан мамнун эди. Биз учун мароқли саёҳат бўлди. Америка кубоги бизнинг қўлимизда, бунга ақл бовар қилмайди. Ҳақиқатга айланган орзу", — деди Паредес.

Эслатиб ўтамиз, Америка Кубоги финалида Аргентина терма жамоаси Бразилияни мағлубиятга учратиб, бош совринни қўлга киритди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: TyC Sports