Пардью: “Тиоте сардорлик боғичига ҳақли равишда эга бўлди”
21 окт 2013 12:50
Янгиликлар
Пардью: “Тиоте сардорлик боғичига ҳақли равишда эга бўлди”
“Ньюкасл” клуби бош мураббийи Алан Пардью, жароҳат олган Фабрисио Колоччинининг ўрнига, “Ливерпуль”га қарши ўйинда (2:2) сардорлик боғичини тақиб чиққан жамоа ўйинчиси Шейк Тиоте ҳақида илиқ фикрлар билдирди.
“Сардорлик боғичи унга топширилганидан ҳайратланди деб ўйламайман, бироқ аниқ биламан Тиоте бундан жуда хурсанд бўлди.
Баъзи ўйинчиларга бундай маъсулият янада яхшироқ ўйнашга туртки беради. Фикримча Тиоте худди шундай ўйинчи. У шак-шубҳасиз олдига қўйган мақсад сари интилади ва жамоани фақатгини олдинга бошлай олади”, - дейди Пардью.
Фикрлар