Пардью: "Марсьялнинг тўхтатсангиз МЮ ҳам тўхтайди"

Aslanov Jasurbek
2 ноя 2015, 11:41
"Кристал Пэлас" устози Алан Пардью "Манчестер Юнайтед"га қарши учрашувдан сўнг (0:0), баҳсда футболчиларнинг асосий вазифаси Антони Марсьялни тўхтатиш эканлигини айтди.

"Биз Марсьялга бир метр ҳам бермадик. Бу бизнинг мақсадимиз эди ва агар уни тўхтатсак "Манчестер Юнайтед"ни тўхтата олишимизни ҳис қилдик.

Антони - ажойиб футболчи. Бугун у яхши ўйнади, чунки футболчини ҳимоячиларимиз тўхтатишга уринган бўлсада, Марсьяль имкониятларга эга бўлди. МЮ мураббийи бу жаҳоҳирни сақлаб қолиш учун жуда эҳтиёт бўлиши керак. Чунки ҳамма уни тўхтатишга ҳаракат қилади" - дейди Пардью.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Goal