Паратичи: "Шомуродов? Трансфер ойнаси очиқ, ундан истаганча фойдаланамиз"

Mirjalol Normatov
14 янв 2021, 10:40
"Ювентус" директори Фабио Паратичи клубнинг трансферлар ойнасидаги мақсадлари ҳақида гапирди.

"Биз барча турнирларда ғолибликни истаймиз. Шунингдек, бугун ҳам ғалаба учун жамоадагилар қўлидан келганича ҳаракат қилди. Скамакка ва Шомуродов борасида тўхталадиган бўлсам, таркибимиз юқори классдаги футболчилардан ташкил топган. Улардан мамнунмиз. Аммо трансферлар ойнаси очиқ. Ундан истаганча фойдаланишимиз мумкин. Ҳеч қаерга шошилмаяпмиз", - деди Паратичи.

Айни дамда туринликлар Альваро Моратанинг ўрнига муносиб номзод изламоқда. Улар "Женоа" ҳужумчилари Элдор Шомуродов ва Жанлука Скамаккани нишонга олган.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Rai Sport