

"Испания Жаҳон чемпионати ғолиблиги учун асосий фаворитлардан бири саналади. Чунки, уларнинг сафида тажрибали футболчилар мавжуд. Испания термаси Бразилия ва Германия билан биргаликда ғолиблик учун кураш олиб боради. Яна шундай ўйлайманки, Италия Жаҳон чемпионатида жиддий курашса, уларни ҳам уйга қайтариш осон эмас", - деди италиялик мурабий.
Эслатиб ўтамиз, Испания терма жамоаси ўз гуруҳида 25 очко тўплаган ҳолда, мундиал йўлланмасини нақд қилди.




