Панама терма жамоаси футболчисини кўчада отиб кетишди
04 сен 2023 22:11
Янгиликлар
Панама терма жамоаси футболчисини кўчада отиб кетишди
Панама терма жамоаси футболчиси кўчада содир бўлган отишма оқибатида ҳалок бўлди.
Воқеа якшанба куни Панаманинг Колон шаҳрида, маҳаллий вақт билан 15:00ларда содир бўлди. Маълумотларга кўра, қуролланган икки эркак ҳаракатланаётган таксидан огоҳлантиришсиз ўқ уза бошлашган.
Отишма оқибатида Панама терма жамоаси футболчиси, маҳаллий "Индепендьенте"да тўп тепадиган Хильберто Эрнандес ҳалок бўлган. У жароҳатлар туфайли касалхонада жон берган, яна 7 киши турли даражадаги тана жароҳатларини олишган.
Такси ҳайдовчиси ҳибсга олинганлиги айтилмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар