UZ

Сўнгги янгиликлар

20:39ЖЧ-2034 2034 йилда бўлмаслиги мумкин  0 20:05Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0  8 19:59"Реал" асосий футболчиси фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб қолган  0 19:58Ўртоқлик учрашуви. Каннавародан ғалабали дебют, Ўзбекистон Кувайтдан устун келди  100 19:38"Бу ғирт тентаклик": Рабьо Австралияда ўтадиган "Милан" – "Комо" учрашувини танқид қилди  1 19:12МЮ асосий футболчиси тез орада жамоа машғулотларига қайтади  0 18:44Аббос Файзуллаев жароҳат олди  7 18:10Элдор Шомуродов Азиз Ҳайдаровга етиб олди   4 17:35"Манчестер Юнайтед" "Ливерпул"нинг трансфер мақсади учун "катта пул" тўлашга тайёр  0 17:04"Барселона" Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчиларидан бирини сотиб олишга тайёр. Нархи ошкор қилинди  6 16:35Малайзиянинг қонунни "айланиб ўтиш" уриниши ўхшамай қолди  1 16:15Чеферин: "УEФА ҳеч қачон атиги 12 та клуб учун мусобақа яратмайди"  0 15:51Кувайт билан охирги учрашувда Ўзбекистон таркибида кимлар бўлган?  5 15:22Ўзбекистон – Кувайт учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  20 15:00Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қозоғистон футбол федерацияси раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди  2

ЎзПФЛ йил рамзий терма жамоасига "Навбаҳор" ва "Насаф"дан икки нафардан футболчи киритди Янгиликлар

ЎзПФЛ йил рамзий терма жамоасига "Навбаҳор" ва "Насаф"дан икки нафардан футболчи киритди

ЎзПФЛ мавсумнинг рамзий терма жамоасини ўзгача услубда эълон қилди.

Ортда қолган мавсум рамзий термасидан "Сурхон", "Насаф", "Пахтакор", "Навбаҳор", "Нефтчи" ва "Андижон"дан вакиллар ўрин олишди.


Йил рамзий темаси:

Дарвозабон: Артём Потапов ("Сурхон")

Ҳимоячилар: Ҳожиакбар Алижонов ("Пахтакор"), Алибек Давронов ("Насаф"), Шерзод Насруллаев ("Насаф")

Ярим ҳимоячилар: Одил Ҳамробеков ("Пахтакор"), Жамшид Искандеров ("Навбаҳор"), Умар Адҳамзода ("Нефтчи"), Остон Ўрунов ("Навбаҳор")

Ҳужумчилар: Сильванус Нимели ("Сурхон"), Драган Черан ("Пахтакор"), Рубин Хебай ("Андижон")

Бош мураббий: Александр Хомяков ("Андижон").

Рамзий терма жамоа ҳақидаги оригинал видеони "Телеграм-каналимиз"да томоша қилишингиз мумкин.



"Рамзий терма жамоадан жой олиш доим ёқимли. Хурсанд қиладиган тарафи, ҳар бир позиция учун икки-уч нафардан футболчи жиддий кураш олиб борди. Айрим юлдузларнинг рамзий терма жамоадан тушиб қолганидан ўзимиз ҳам ҳафамиз. Зеро улар чиндан ҳам жиддий тер тўкишди. Бироқ бизда фақатгина 11 нафар футболчи учун жой бор эди. Шундан келиб чиқиб, Лига рамзий термаси Сизнинг қарашларингиздан фарқ қилиши мумкин. Аммо ишонамизки, мазкур жамоа ажойиб ижрочилардан тузиб чиқилди.

Биз рамзий терма жамоага мураббий сифатида Андижон устози Александр Хомяковни танлаб олдик. Зеро, Пахтакор ҳар йилгидан ҳам кўпроқ очко йўқотди. Насаф Суперлигадан кўра Чемпионлар лигасида муваффақиятлироқ ўйнади. Навбаҳор чемпионлик учун кураш олиб борди, аммо якунда 3-ўрин билан кифояланди. ОКМК эса Суперлигада бир бош баланд сакрай олмади. Нефтчи сўнгги турларга бориб совринли ўринлардан чиқиб кетди. Андижон эса ҳар қандай ҳолатда ҳам ўз қаричидан баландроқ сакрай олди.

Ҳужумдаги учлик борасида ортиқча изоҳга ҳожат йўқ. Сурхон дарвозасини қўриқлаган Артём Потапов Суперлиганинг 12 учрашувида дарвозаси даҳлсизлигини сақлай олди ҳамда Сурхоннинг барча учун бирдек қийин рақиб бўлишига ҳисса қўшди. Лига рамзий терма жамоадан жой олган футболчиларни бу муваффақият билан қутлайди. Аслида улардан кам бўлмаса-да, фақатгина овоз бериш якунларига кўра жамоага кира олмай қолган юлдузларимиздан эса келаси мавсумда янада яхшироқ иштирок кутиб қоламиз", - дейилади ПФЛ хабарида.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика