UZ

Сўнгги янгиликлар

23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  13 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  0 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  2 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  72 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  4 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  4 20:00УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади  3 19:38"Барселона" футболчиси жароҳати сабаб терма жамоа ихтиёрини тарк этди  3 19:10МЮ собиқ футболчиси Англия эмас, Конго ДР шарафини ҳимоя қиладиган бўлди  1 18:26"Челси" "Барселона" футболчисидан умидини узмаган  1 17:54Луческу – терма жамоалар тарихидаги энг ёши катта мураббий  1 17:25U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистон Канадани пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди  8 16:59Мбаппе Анрига етиб олди  9 16:35Ўзбекистон МТЖ Panini билан ҳамкорлик қилади   10 16:13ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади  10

ЎзПФЛ vs "Андижон". Ким ҳақ? Муаммо нимада? Янгиликлар

ЎзПФЛ vs "Андижон". Ким ҳақ? Муаммо нимада?

Рақибига нисбатан анча кучли кўринган, янги мавсумга яхши тайёргарлик кўрган "Андижон" Про лиганинг 3-турида сафарда "Хоразм"га мағлуб бўлди.

Албатта мазкур мағлубиятни футбол оммаси кутилмаган ҳолат сифатида қабул қилди. Чиндан ҳам шундай. Чунки бу ўйинда ҳурматни сақлаган ҳолда айтаманки, устунлик меҳмонлар томонида турганди.  Келинг қуйида ўйин ва ўйин атрофидаги тафсилотлар борасида фикр юритиб кўрсак. 

1. Кумиковдан кутилмаган таркиб ва жумбоқ

Бошланғич таркиблар эълон қилингач Виктор Кумиков нима учундир легионерлар хизматидан фойдаланмагани жумбоқдек туюлди. Бир ҳаёлим рақибга беписанд қараб ёшларни туширган деган жойга кетган бўлса, иккинчи ҳаёлим биз билмаган жиҳатлар бўлиши эҳтимоли бор эди. Чунки аввалги 2та турда Кумиков легионерларга ишонч билдирди. Кейин билсак "Хоразм" билан ўйиндан аввал клубга ЎзПФЛ томонидан легионерлар борасида тақиқ келиб тушган. 



2. Кейин билсак...

Бизга маълум бўлишича, бунга сабаб -  қарздорликлар. ЎзПФЛнинг бу борадаги позициясини билиш мақсадида Диёр Имомхўжаев билан боғландик:

 "Клубнинг жуда катта қарзлари бор. Дейлик Жасур Жалолиддинов "Андижон"дан сўнг 2та клубда тўп тепди. Футболчи ҳали ҳамон пулини олмаган. Бундан буён қаттиқ турмасак бўлмайди. Трансфер ёпилишига бир кун қолганда келишди. Якунда кафолат хати ёздирдик. Кимга қанча ва қачон тўлаши бўйича клубга схема қилиб берганмиз. Клуб билан келишганмиз. Тўлайдиган муддатларини имзолаб берган. Шуни ҳам кечиктиришмоқда",- дейди ЎзПФЛ директори



3. Ҳали мавзу ёпилмаган

Шахсан мени ўйлантирган жиҳат шу бўлдики, клубнинг легионерларига аввалдан тақиқ бўлган. Аммо "Хоразм" билан ўйинга озгина қолганда рухсат берилган. Очиғи мазкур ҳолатни тушунмадим. ЎзПФЛ директори буни шундай изоҳлади: "Биз учун клубни жазолашдан кўра футболчиларга қарздорликларини тўлаттириб берганимиз яхши. Турли баҳоналарни келтиришгач охирги кафолат хатини олдик. Бу мавзу ёпилди, деганимас. Кейинги турларда яна тушмаслик эҳтимоли ҳам бор",- дейди Диёр Имомхўжаев.



4. Хулоса

Мавзудан шундай хулосага келиш мумкинки, бу ерда ЎзПФЛнинг айби расмий сайти орқали футбол оммасига ушбу вазият ҳақида хабар бермаганида. Чунки буни ҳамма турлича талқин қилди. "Андижон"нинг айби ҳали ҳамон қарздорликларни бартараф этмай важлар келтираётганида. Охири нима бўлади? Клуб тезроқ аввалги футболчилар ва бошқа ходимлари билан қарздорликни бартараф қилиши шарт.  Акс ҳолда легионерлар билан боғлиқ тақиқ давом этиши мумкин. Ҳар ҳолда ЎзПФЛ раҳбарининг юқоридаги фикридан шуни англадик.


Абдулазиз Искандаров

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика