UZ

Сўнгги янгиликлар

13:29Роналду: "Ўғлимнинг айтишича Мбаппе мендан кучлироқ экан"  0 12:59Слот: "ЕЧЛнинг бу босқичидаги ўринлар мени буткул қизиқтирмайди"  0 12:28"Ал Насср" АПЛ клуби ҳужумчисини 77 миллионга сотиб олди — Фабрицио Романо тасдиқлади   5 12:04Расман: Фарҳод Бекмуродов — "Қизилқум" футболчиси!  0 11:36Скоулз: "Рэшфорд МЮдан тезроқ кетгани яхши"  5 11:10Расман: "Андижон" яна бир легионер трансферини эълон қилди  3 10:50"Сантос"га ўтаётган Неймар кейинги мавсумда Европанинг топ чемпионатларидан бирига қайтмоқчи  4 10:16Остон Ўрунов жамоасида янги мураббий иш бошлади  0 09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси: «Мамлакат футболи даражасини терма жамоа баҳолайди»  5 09:12«Металлург»ни Суперигада олиб қолган мураббий хориж клубига бош мураббий бўлди  6 08:40Роналду «Ал Насср» раҳбариятига маслаҳат берди  8 08:11EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  4 07:35EЧЛ. Қуръа 31 январь куни ташланади. «Реал» ёки «Бавария» илк босқичнинг ўзида жиддий рақиб билан тўқнаш келади  40 03:20ЕЧЛ. Сўнгги турдан ўрин олган барча учрашувларнинг (18 та!) натижаси битта саҳифада   50 03:05ЕЧЛ. "Манчестер Сити" плей-офф йўлланмасини қўлга киритди  16

ЎзПФЛ Жасур Жалолиддинов трансфери бўйича иш очишни сўраб ЎФАга мурожаат қилди Янгиликлар

ЎзПФЛ Жасур Жалолиддинов трансфери бўйича иш очишни сўраб ЎФАга мурожаат қилди

ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз каналида бу ҳақда маълум қилди.

Шубҳалантирган масалалар:

ТМСга Жалолиддинов иши бўйича келишув битими эмас, футболчи ва “Бунёдкор” ўртасида шартномани бекор қилиш бўйича битим жойлаштирилган. Яъни, футболчи билан шартнома аввал бекор қилиниб, у эркин агентга айлантирилган. Нега?

Жалолиддинов билан шартнома бекор қилинган бўлса, битим биринчи навбатда ЎзПФЛга тақдим этилиши керак бўлган. Аммо ЎзПФЛ бундан бехабар, “Локомотив” эса ҳужжатни аллақачон қўлга киритган. Нега?

Давлат активларини бошқариш агентлиги Жалолиддинов трансфери борасида ахборот беришни сўраб, икки марта “Бунёдкор”га мурожаат қилган, аммо иш пишмагунига қадар “Бунёдкор” жавоб хатини пайсалга солган. Нега?

Жалолиддиновга Туркиядан 400 минг евролик таклиф турганда, нега у эркин агентга айлантирилиб, кейин “Локомотив”га йўналтирилган?

“Локомотив”нинг ТМС сўровига икки ҳафта ичида жавоб қайтарилмаса, ФИФА ўз-ўзидан футболчи манфаати учун қарор чиқариб беради. Достон Ҳамдамов ишида ҳам шундай бўлган. Кўринишидан, ишни икки ҳафта чўзиб туриш кимгадир керак бўлган. Аммо клубда раҳбарият алмашиши, катта эҳтимол билан ўша режаларни бузган.

Бу борадаги саволлар ўринсиз бўлиб, балки ҳаммаси регламент асосида амалга оширилган, шубҳага ўрин йўқдир... Бироқ энди буни исботлаб бериш керак бўлади. ТМС сўровига жавоб қайтариш учун эса ЎФАда 10 кундан ортиқ вақт бор. Де факто Жалолиддинов “Локомотив” либосини кийиб улгурган бўлса-да, де юре ЎзПФЛ учун футболчи ҳали-ҳамон “Бунёдкор” вакили ҳисобланади. Бунда албатта футболчи ва клуб 2021 йилнинг апрелига қадар давом этиши керак бўлган шартномани бекор қилиб улгурганини ҳам унутмаслик керак. Бу бирламчи ҳужжат ҳисобланади", - деб ёзади Диёр Имомхўжаев.

Рейтинг: -16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика