UZ

Сўнгги янгиликлар

11:20МЮ Харри Магуайр бўйича якуний қарорга келди  1 10:42Исроиллик футболчи 99 йилга футболдан четлатилди  7 10:15"Реал"нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин   1 09:47Футзал. Бугун 5-тур баҳсларига старт берилади  0 08:55Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  34 08:28Англия терма жамоаси 71 йиллик рекордни такрорлади  8 08:00"Йўқ, йўқ. Биз Криштиану билан кучлироқмиз" Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналдусиз терма жамоанинг ўйини ҳақида  18 07:27ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида финал учрашувида сенсация қайд этилди  2 02:57ЖЧ саралаши. Италия ўз уйида Норвегияга мағлуб бўлиб, ЖЧга йўл олиш масаласини кейинга қолдирди, Исроил Молдовани йирик ҳисобда таслим этди  11 00:58ЖЧ саралаши. Украина, Франция, Англия ва Сербия ғалабага эришди  4 00:10U-17 ЖЧ. Нимчорак финалга чиққан Ўзбекистоннинг бугунги машғулотларидан суратлар  2 23:33Роберт Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  3 22:32"Реал" Бундеслигада янги чап қанот ҳимоячиси топди  1 21:38"Милан" форварди АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  151

ЎзПФЛ Жаҳон Профессионал футбол лигалари ассоциацияси аъзосига айланди Янгиликлар

ЎзПФЛ Жаҳон Профессионал футбол лигалари ассоциацияси аъзосига айланди

Теглар :  ЎзПФЛ
Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси дунёдаги энг етакчи футбол лигаларини ўзида бирлаштирган Жаҳон Профессионал футбол лигалари ассоциациясининг тўлақонли аъзосига айланди.

World Association of Professional Football Leagues (WLF) дунё бўйлаб 44 та энг етакчи лигани ўзида бирлаштирган халқаро ташкилот ҳисобланади. 2015 йилнинг 1 декабрь куни 23та лига Парижда ўзаро ҳамфикрлик декларациясини имзолагач, ассоциация тузиш учун биринчи қадам қўйилди. 2016 йилнинг 1 май куни Цюрихда мазкур ташкилотга расман асос солинди.

Ассоциация футбол лигалари манфаатларини ҳимоя қилади. У халқаро мусобақалар тақвимини тузишда ФИФА ва қитъалар конфедерацияларига ўз аъзолари манфаатидан келиб чиқиб, тавсия ва таклифлар киритиб келади. Шунингдек, турли йўналишлардаIFAB, FIFPro каби ташкилотлар билан ҳамкорликда фаолият олиб боради. 

Ташкилот бошқарув кенгаши Англия Премер-лигаси раҳбари Ричард Мастерс, Мексика футбол лигаси раҳбари Энрике Бонилла ҳамда МЛС (АҚШ) раҳбари Дон Гарбер кабилардан иборат. ЎзПФЛ ҳамда WLF ўртасидаги алоқалар ўтган йилнинг июл ойидан бошланганди. Шу давр ичида ассоциация ЎзПФЛ билан боғлиқ мусобақалар, норматив ҳужжатлар ва бошқа материалларни батафсил ўрганиб чиқди. Якунда ассоциация бош котиби Жером Перлемутер ЎзПФЛни 45-аъзо сифатида ташкилотга қабул қилишга тайёр эканлигини маълум қилди.

“Жаҳон лигалари форумида Ўзбекистон Профессионал футбол лигасини кўришдан ва унинг янги аъзомизга айланганидан беҳад мамнунмиз. Биз ҳамкорликда Ўзбекистон футболи имкониятларини юзага чиқаришдан хурсандмиз”, — деб фикр билдирди Жером Перлемутер.

Жером Перлемутер ҳамда ЎзПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев 2022-йилнинг 17-19-октябр кунлари Дубай шаҳрида WLF томонидан ўтказилган “Жаҳон футбол лигалари форуми”да учрашиб, фикр алмашганди. Унинг доирасида WLF Осиёнинг етакчи лигалари учун ҳам алоҳида йиғилиш ташкил этди. Унда Япония, Саудия Арабистони, Жанубий Корея, Ўзбекистон, Қатар, БАА, Малайзия ҳамда Ҳиндистон лигалари иштирок этиб, лигаларни қийнаб келаётган қатор масалалар юзасидан фикр алмашганди.

Маълумот учун, WLF ўзида УЕФАнинг Англия, Испания, Италия, Германия, Франсия, Туркия, Белгия, Португалия, Украина, ОФКнинг Австралия, БАА, Япония, Қатар, Саудия Арабистони, Малайзия, Жанубий Корея, Таиланд каби мамлакатларини бирлаштирган. Аъзоларнинг тўлиқ рўйхати билан мана шу ҳавола орқали танишиб олиш имконияти мавжуд. Энди улар орасида Ўзбекистон ҳам бор.

Рейтинг: +3   
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика