UZ

Сўнгги янгиликлар

12:19Манба: Ўзбекистон халқаро турнирда Миср билан ўйнаши мумкин  0 12:05Реда Ҳани: "Мазкур беллашув Ўзбекистондаги сингари бизнинг мураббий учун ҳам биринчиси эди"  0 11:47Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК ҳакамлар академиясида малака оширади  0 11:35Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК Чақирув Лигаси ўйинларида!  0 11:24Ўзбекистон U-18 термаси Озарбайжон билан муроса кўчасини танлади  1 11:10Ўзбекистонлик аёл ҳакамлар Осиё чемпионати саралаш босқичида ишлайди  0 10:46"Арсенал" туркиялик футболчи учун катта суммадан воз кечишга тайёр  0 10:18"Реал" ҳужумчиси январда АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 09:50А Сериянинг энг кўп маош олувчи футболчилар рейтинги эълон қилинди  0 09:23Мбаппе Ямалнинг шахсий ҳаётига аралашётганларга мурожаат қилди  9 08:55Футзал. 3-турнинг марказий учрашувида йирик ҳисоб қайд этилди  0 08:27Элдор Шомуродов:"Ҳамма ҳам хато қилади"  11 07:59Каннаваро дебюти омадли чиққан Ўзбекистон - Кувайт учрашувидан ФОТОГАЛEРEЯ  3 07:31U-20 ЖЧ. Чорак финалнинг барча жуфтликлари маълум  2 01:49ЖЧ-2026 саралаши. Рангник термасидан 10та гол, Нидерландия, Фарер ороллари ҳамда Даниядан йирик ғалаба ва бошқа натижалар  11

ЎзПФЛ Coca Cola Суперлиганинг барча клубларига миннатдорчилик билдиради Янгиликлар

ЎзПФЛ Coca Cola Суперлиганинг барча клубларига миннатдорчилик билдиради

Теглар :  Coca Cola Суперлига
Пандемия Coca Cola Суперлига учрашувларида кетма-кет икки марта кутилмаган танаффусларга сабаб бўлди.

Шунга қарамай, биз барча клублар билан биргаликда биринчи давра учрашувларини якунлашга эришдик.

Учрашувларни қайта тиклаш учун биринчи галда СЭС билан келишган ҳолда йўриқнома ишлаб чиқилди. Иккинчи сафар эса алоҳида Регламент ишга тушди. Албатта, Регламент талабларига жавоб бериш ҳеч ким учун осон бўлмади. Бу талаблар футболчилар ва умуман ўзимизнинг соғлигимиз, оиламиз тинчлиги йўлида муҳим фактор эди. Мана шундай мураккаб даврда Суперлига клублари бирлаша олди, биз барчамиз сентябрга қадар биринчи вазифани уддалашга эришдик.

Иш бор жойда камчилик бўлиши табиий. “Пахтакор” ва “Локомотив” клублари марказлашган мусобақа учун ўзларининг машғулот майдонларини ҳам беришга рози бўлишди, “Бунёдкор” академияси эса ўринбосарлар учрашувларини ўзида қабул қилди. Шунингдек, АГМК ва “Металлург” клублари ўз уйларида меҳмон кутишди. Бу орада қандайдир камчиликлар кузатилган бўлса, ЎзПФЛ бунинг учун узр сўрайди ва вазиятни тўғри баҳолашингизга ишонади.

Вилоятларимиз жамоалари эса янада мураккаб даврдан ўтишди. Улар оилаларидан узоқда бўлиб, мухлислар учун тўп тепишди. Биз барча 14 клуб футболчиларининг меҳнатлари, машаққатлари ҳамда интилишларини қадрлаймиз, уларга матонатлари учун миннатдорчилик билдирамиз.

Кўриняптики, футбол мухлислари учрашувларни стадионлардан туриб кузатишни соғинишди. Мана шундай вақтда учрашувларни жонли эфирга олиб чиқишда, ўйинлар вақти ва жойи ўзгариши бўйича масалаларни тартибга солишда кўрсатган ёрдами учун “Спорт” телеканалига, шунингдек, барча учрашувларда хавфсизлик масаласида катта кўмак берган ИИВ ходимларига миннатдорчилик билдирамиз.

Бугунги кунлар Ўзбекистон футболи тарихидан жой олади. Мусобақалар давом этиши йўлида биз барчамиз бир ёқадан бош чиқариб, янгидан-янги бурилишлар ясай олдик. Пандемия даврида барчамиз кўп жабҳаларда сабоқ олдик, кўп нарса ўргандик. Умид қиламизки, бундай давр тез орада ортда қолади.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ишчи ходимлари Сиз азизлар учун меҳнат қилишда ва албатта мухлислар кутган янгиликларни секин-аста жорий этишда давом этади. Ташкилотимиз номидан барча мухлисларимизни истиқлол байрами билан муборакбод этамиз. Юртимиз тинч, оилаларимиз бахтиёр, ишларимиз барокатли бўлсин!

Рейтинг: -15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика