Ўзил: "Рамос - ҳозирги даврнинг дунёдаги энг кучли ҳимоячиси"

Alisher
12 янв 2021, 07:02
Германиялик футболчи собиқ жамоадошини мақтади.

"Арсенал" хавбеки Месут Ўзил "Реал" ҳимоячиси Серхио Рамос ҳақида ёзди.

"Серхио Рамос тарихдаги энг кучли ҳимоячилардан бирими? Ҳа! У жаҳон даражасида 10 йиллардан ошиқ вақт давомида юқори даражада ҳаракат қилмоқда ва у қандай етакчи бўлди!

Унинг амбицияси, ғалаба учун иродаси кишини ҳайрон қолдиради. Бу менинг авлодимдаги энг кучли ҳимоячи деб айта оламан", - деб ёзади. Месут Ўзил.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/MesutOzil1088