Ўзил нега "Борнмут"га қарши баҳсда ўйнамади? Эмери жавоб берди

Aslanov Jasurbek
26 ноя 2018, 13:54
"Арсенал" бош мураббийи Унаи Эмери "Борнмут"га қарши АПЛнинг 13-тур ўйинида ярим ҳимоячи Месут Ўзил нега иштирок этмагани ҳақида тўхталди.

"Биз катта куч сарфланадиган тактик схемани танлаётган эдик ва Ўзилни захирада қолдиришга қарор қилдик. Ҳимояда 3 футболчи ўйнади, ярим ҳимояда ҳам. Яхши вариантларни топиш учун баъзида тажриба ўтказиб турамиз.

Мавсум бошида биз рақобатбардош ва ташкиллашган жамоа бўлишимиз кераклигини айтган эдим. Ўйинимиз кучайиши учун бизга индивидуал сифатлар керак" - дейди ЭМери.

"Тўпчилар"нинг АПЛдаги мағлубиятсиз серияси 11та ўйинга етди.

АПЛ турнир жадвали ва тўпурарлари билан танишинг.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sports