Ўзбекистоннинг Қатарга қарши ўйин учун таркиби маълум

Narzulla Saydullayev
4 окт 2014, 20:47
Миржалол Қосимов бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси 6 октябрь куни Дохада Қатарга қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади.
Ушбу ўйинда терма жамоа мураббийи легионерлар хизматидан фойдаланмайди. Сабаби кеча ва бугун легионерларимиз ўз клублари сафида майдонга тушишди. Улар тўғри Дубайга учиб боришади.

10 ва 14 октябрь кунлари Дубайда Баҳрайн ва Абу-Дабида БАА миллий терма жамоаларига қарши ўйинлар ташкил этилади. Мана шу ўйинларда терма жамоамиз тўлиқ таркиб билан иштирок этади.

Дарвозабонлар:
Игнатий Нестеров ("Локомотив"), Элдор Суюнов ("Насаф"), Акбар Тўраев ("Бунёдкор").
Ҳимоячилар: Шавкат Муллажонов, Ислом Тўхтахўжаев, Бобур Йўлдошев, Салим Мустафоев (барчаси "Локомотив"), Акмал Шораҳмедов ("Бунёдкор"), Егор Кримец ("Пахтакор"), Шуҳрат Муҳаммадиев ("Насаф").
Ярим ҳимоячилар: Фозил Мусаев ("Локомотив"), Владимир Козак, Жамшид Искандеров ("Пахтакор"), Фарруҳ Сайфиев ("Насаф"), Сардор Рашидов, Жавлон Иброҳимов (иккиси "Бунёдкор").
Ҳужумчилар: Воҳид Шодиев ("Бунёдкор"), Наврўз Алимов ("Қизилқум"), Игорь Сергеев ("Пахтакор").

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›