

Баҳс 2:0 ҳисобида ростовликларнинг ғалабаси билан якунланди. Ҳамюртимиз ушбу ўйинда гол кирита олмаган бўлсада, ўз жамоасининг ғалабаси учун 90 дақиқа тер тўкди. Ушбу учрашувдан олинган энг сара суратларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Афсонавий россиялик дарвозабон Лев Яшин ҳозир ҳаёт бўлганида 90 ёшни қарши олган бўларди. Шу муносабат билан РПЛнинг барча учрашувларида посбонлар Яшиннинг машҳур қалпоғида майдонга чиқиб келишди.






























