UZ

Сўнгги янгиликлар

16:21Инсайд тасдиқланди: Озарбайжон клуби Раҳмоналиевни сотиб олди  0 16:01Расман: "Челси"га янги бош мураббий тайинланди  2 15:31Ўзбекистонлик ҳакамлар U-23 Осиё Кубоги 1-тур ўйинига тайинлов олди  0 15:27Аббос Отахонов: “Иложи борича юқори ўринлар учун курашамиз”  1 15:05"Насаф" легионер футболчиси билан хайрлашди  4 14:49"Хоразм" машғулотлари Championat.asia объективида  0 14:30Равшан Ҳайдаров: "Ёш таркиб билан иштирок этишимизга қарамай, мен жамоамизга ишонаман"  5 14:10"Хоразм" Тошкентда тайёрланмоқда  2 13:42"Манчестер Юнайтед" бош мураббий лавозими учун асосий номзодларни белгилаб олди  8 13:16Расман: "Андижон" ярим ҳимоячиси жамоада қолди  3 12:53"Локомотив"га сербиялик ярим ҳимоячи келади  2 12:25"Сурхон" Ҳамиджоновни "Хоразм"га ижарага берди  2 12:07Бугунги ўйинлар: U-23 Осиё Кубоги очилиш ўйинлари, “Ювентус” сафарда ва бошқалар  4 11:55"Насаф" бор-йўғи 4 ўйинда қатнашган легионер дарвозабони билан хайрлашди  4 11:40"Нефтчи" Анталияда "Шахтёр", "Динамо" Батуми ва "Қорабоғ" билан тўқнаш келади  10

Ўзбекистонлик мухлислар Абу-Дабига саёҳат қилишди ФОТО Янгиликлар

Ўзбекистонлик мухлислар Абу-Дабига саёҳат қилишди ФОТО

БАА мамлакатида бўлиб ўтаётган Осиё Кубоги, унда иштирок этаётган жамоаларнинг мухлислари учун жудаям қизиқарли ўтмоқда.

Сабаби БАА ўзининг юксак туризм салоҳияти билан дунёга машҳур мамлакат ҳисобланади. Бу мамлакатнинг Дубай, Абу-Даби шаҳарлари ўзининг гўзаллиги, осмонўпар бинолари ҳамда турли кўнгилочар масканлари билан дунё  аҳлини ўзига жалб қилади.

Осиё Кубоги мусобақаси муносабати билан Ўзбекистондан борган юзлаб футбол ишқибозлари ҳам БААнинг гўзал масканларини томоша қилишмоқда.

Бугун ўзбекистонлик ишқибозлар БАА мамлакатининг энг йирик амирлиги ва давлат пойтахти бўлган Абу-Даби шаҳрига саёҳат қилдилар.



«TEAM AVIA TOUR» туристик компанияси, «Ўзбек туризм»  ҳамда Абдураҳмон Фозилов  билан ҳамкорликда амалга оширилган саёҳат Абу-Даби шаҳридаги дунёга машҳур «Оқ масжид»дан бошланди. Бу маҳобатли иншоот дунёнинг 8-мўжизаси номини олишга даъвогар ҳисобланади. Масжид жуда чиройли услубда қурилган бўлиб, унинг ичига дунёдаги энг катта гилам тўшалган. Гиламнинг оғирлиги 40 тонна бўлиб, эронлик гиламчилар томонидан тўқилган. Шунингдек бу ерда ўрнатилган оғирлиги 12 тонналик қимматбаҳо тошлар билан безатилган қандил ҳам зиёратчиларнинг диққатини ўзига тортади. Ишқибозларимиз масжидни томоша қилиш билан бирга шу ерда жума намозини ўқиб, юртимизнинг равнақи ҳамда миллий терма жамоамизнинг ғалабаларини яратгандан сўраб дуолар қилишди.


Шундан сўнг мухлисларимиз Абу-Даби шаҳрининг яна бир дунёга машҳур «Ferrari park» кўнгилочар масканига ташриф буюрдилар. Бу жойда «Ferrari» пойга автомобилларининг асл нусхаларини кўриш мумкин. Шунингдек турли атракционлар дунёнинг бошқа жойларида учрамайди. Бу масканларга ташриф буюрган ўзбекистонликлар эсдалик учун суратларга тушишди.



Шунингдек мухлисларимиз Абу-Дабидаги «Yas mall» йирик савдо марказида ҳам бўлиб эсдалик учун турли харидларни амалга оширдилар.



БААга саёҳат қилган мухлислар жамоаси нафақат ўзлари саёҳат қилишяпти балки хорижлик сайёҳларни ҳам Ўзбекистонга таклиф қилишмоқда. Мухлисларимизни олиб юрган автобуслар жаннатмакон Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини акс эттирувчи баннерлар билан безатилган бўлиб, БААдаги хорижий саёҳларнинг диққатларини ўзига жалб қилмоқда.


Эртага мухлислар жамоаси БАА саҳролари бўйлаб жипларда сафарига чиқишади. Шунингдек мухлислар ўртасида пляж футболи мусобақаси ўтказиш ҳам режа қилинган. Пляж футболи турнирида «CА» жамоаси ҳам иштирок этади.

Ҳа айтганча 12 январь кунги рейс билан Тошкентдан Дубайга яна 50 нафардан кўпроқ мухлис ташриф буюради.

Хуллас зерикишга вақт йўқ. Олдинда эса бизни жудаям муҳим бўлган,  Ўзбекистон - Туркманистон ўйини кутиб турибди.


Акрамжон Мамадалиев Абу-Даби шаҳридан маҳсус


Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика