UZ

Сўнгги янгиликлар

14:15Инсайд тасдиқланди: Ўзбекистон МТЖ 2 карра жаҳон чемпиони билан ўйнайди   2 13:55Арманистон асосий стадиони майдонини Женнифер Лопес концертидан 1 ой ўтмай тиклашга эришди  7 13:36Германия терма жамоаси 2001 йилдан бери илк бор Жаҳон чемпионати саралашида гол уролмади  2 13:09Қирғизистон Ўзбекистон билан ўйин олдидан 2 та йўқотишга эга  10 12:41IShowSpeed Қозоғистонга келади  1 12:14"Барселона" келаси ёз учун иккита топ-трансферни режалаштирган  1 11:33Месси Жаҳон чемпионатида қатнашадими?   14 10:47Юлиан Нагельсман кечаги мағлубиятдан сўнг шогирдларини кескин танқид қилди  3 10:15МЮ Онанани ижарага бериши мумкин  3 09:40Бразилиялик бизнесмен бутун бойлигини Неймарга қолдирди  19 09:20Италия терма жамоасининг собиқ устози "Фенербахче"ни бошқаришга асосий номзод  4 09:00Месси ўйиндан олдин кўз ёшларини тўхтата олмади. Баҳс якунидан сўнг мухлислар билан хайрлашди  10 08:35ЖЧ-2026. Яна учта терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  9 08:06CAFA Nations Cup. Бугун Қирғиз Республикасига қарши майдонга тушамиз  12 07:39ЖЧ-2026 саралаш. Аргентина, Бразилия ва Уругвай йирик ҳисобда ғалаба қозонди  7

Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро мусобақаларда учрашувларни бошқаришади Янгиликлар

Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро мусобақаларда учрашувларни бошқаришади

Теглар :  Ҳакамлар
Ўзбекистонлик ҳакамлар мунтазам равишда халқаро мусобақаларни бошқаришга таклиф этилаётгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Жумладан, бугун 3 апрель куни бўлиб ўтадиган Осиё чемпионлар лигасидан ўрин олган “Серезо Осака” (Япония) – “Жей Жу Юнайтед” (Жанубий Корея) жамоалари ўртасидаги учрашувни Ильгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боришади. Танташевга қанотларда Андрей Цапенко ва Тимур Гайнуллин ёрдам беришади.

Шунингдек, эртага 4 апрель куни ОЧЛ гуруҳ босқичидан ўрин олган “Шанхай СИПГ” (Хитой) - “Кавасаки Фронтале” (Япония) жамоалари ўртасидаги ўйинда ҳам ўзбекистонлик ҳакамлар ишлашади. Бош ҳакам Валентин Коваленкога Ҳусниддин Шодмонов ва Руслан Серазетдинов ёрдам беришади. Тўртинчи ҳакам — Шерзод Қосимов.

10 апрель куни ОФК Кубоги доирасидаги “Ал-Сувайҳ” (Уммон) – “Малкия” (Баҳрайн) жамоалари ўртасидаги ўйинни бошқариб бориш Шерзод Қосимов бошчилигидаги Руслан Серазетдинов ва Алишер Усмоновларга ишониб топширилган.

Шунингдек, 6-20 апрель кунлари Иорданиянинг Амман шаҳрида футбол бўйича Аёллар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Мазкур мусобақада ишлаш учун ўзбекистонлик Эдита Миробидова (бош ҳакам) ва Зилола Раҳматова (ёрдамчи ҳакам) Иорданияга йўл олишди.

Бундан ташқари, Равшан Эрматов бошчилигидаги Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидов аслида 3 апрель куни Осиё Чемпионлар лигаси доирасида  “Шанхай Шеньхуа” (Хитой) – “Кашима Антлерс” (Япония) учрашувига тайинланган эди. Бироқ бу тайинлов ФИФА томонидан бошқа мусобақа билан алмаштирилди. Унга кўра, вакилларимиз 10 апрель куни КОНКАКАФ Чемпионлар лигаси доирасида Мексикада ўтадиган “Америка ФК” (Мексика) ва “Торонто" ФК” (Канада) клублари ўртасидаги ярим финал учрашувини бошқарадиган бўлишди.


Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика