UZ

Сўнгги янгиликлар

08:50The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди  0 08:17"Андижон" етакчиларидан бир фаолиятини Тошкентда давом эттиради  0 07:46Суперлига плей-офф. Бугун келаси мавсумнинг сўнгги Суперлига иштирокчиси аниқланади  6 03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  0 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  6 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  7 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  3 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  2 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  10 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  20 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  3 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  2

Ўзбекистонлик ҳакамлар VAR тизими бўйича ОФКнинг семинарида иштирок этишди Янгиликлар

Ўзбекистонлик ҳакамлар VAR тизими бўйича ОФКнинг семинарида иштирок этишди

Теглар :  ҳакамларVARОФК
Малайзия пойтахти Куала Лумпурда Осиё футбол конфедерациясининг VAR тизими бўйича иккинчи семинари бўлиб ўтди.

Ушбу семинар 2020 йилнинг январь ойида Таиландда бўлиб ўтадиган U-23 Осиё чемпионатига тайёргарлик доирасида ташкил этилди.

Унда 16 та мамлакатдан ҳакамлар иштирок этишди. Жумладан, Ўзбекистондан Валентин Коваленко, Илгиз Танташев ҳамда Азиз Асимов каби реферилар VAR тизими бўйича ўтказилган семинарда қатнашишди.

Ҳакамлар семинар давомида VAR тизими бўйича амалий ва назарий билимларга эга бўлишди. Ушбу тизимнинг афзалликлари, учрашувлар давомида мазкур тизим бўйича иш олиб боришда эътибор қаратиш лозим бўлган жиҳатлар хусусида батафсил маълумот берилди.

Таъкидлаш жоиз, мазкур семинарда инструктор сифатида Дэвид Эллерей (Англия), Али Ал Траифи (Саудия Арабистони), Субҳиддин Мохд Салоҳ (Малайзия), Хани Баллан (Қатар) ва Фарҳод Абдуллаев (Ўзбекистон) иш олиб боришди.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика