UZ

Сўнгги янгиликлар

11:40Руд ван Нистелрой "Лестер"ни тарк этади  0 11:14CAFA U17 Championship 2025 мусобақасига қуръа ташланди. Ўзбекистон Эрон билан бир гуруҳда  1 10:56Эрик тен Хаг катта футболга қайтишга яқин  1 10:30Раулга Европанинг учта жамоасидан таклиф бор  1 10:02“Арсенал“ ҳужумчисига Саудия жамоаси таклиф билан чиқди  2 09:51Денис Коростиченко: "Ўзбекистон U-16 терма жамоасига ёрдамим керак бўлган барча жабҳада кўмаклашишга тайёрман. "Локомотив" - "Олимпик" ўйинида ...га мухлислик қилдим"  0 09:34Финалдаги мағлубиятдан сўнг МЮ тўрт нафар футболчи билан хайрлашишга тайёр  11 09:06Вардига Ла Лигадан таклиф бор  0 08:40“Челси“ ва “Ливерпуль“ 18 ёшли футболчи учун курашмоқда  0 08:13Онана ушбу натижага эришган тарихдаги илк футболчи  3 07:47“Реал“ мавсумнинг энг яхши футболчисини аниқлади  9 07:20Суперлига. Бугун 11-турга старт берилади. Қаршида етакчилар тўқнашуви бўлиб ўтади  17 02:07U21 биринчилиги. Бир ўйинда 13 та карточка, 7 гол урилган ўйинда "Навбаҳор" ғолиб, пешқадамдан йирик ғалаба: 10-тур натижалари билан танишинг (+ЖАДВАЛ)  2 00:50Алан Ширер: "Аморим билан барчаси ёмонлашди"  14 00:29"Реал" Хаби Алонсо тайинловини қачон эълон қилади?  4

Ўзбекистонлик 30 нафар ҳакам Туркияда йиғин ўтказади Янгиликлар

Ўзбекистонлик 30 нафар ҳакам Туркияда йиғин ўтказади

Теглар :  ТуркияҲакамлар
Янги мавсумга хорижда тайёргарлик кўриш тобора одат тусига киряпти.

Бундан кўзланган мақсад, Ўзбекистонда совуқ қиш ҳукм сураётган бир пайтда Туркия, БАА каби мамлакатларда ҳаво анча илиқ, қор-ёмғир муаммоалари йўқ. Энг муҳими, дунёнинг кўплаб мамлакатларининг номдор клублари, ҳатто терма жамоалари ҳам шу ерларда жам бўлишадики, бу ўртоқлик учрашувлари ўтказиш, таркибни назорат қилиб олиш имконини беради.

Бир қатор етакчи клубларимиз бу йил Туркияга сафар этишни лозим топишди. Энди навбат ҳакамларимизга ҳам келди. ЎФФ қошидаги Ҳакамлар ва назоратчилар бошқармаси мутасаддиларининг саъй-ҳаракатлари натижаси ўлароқ 30 нафар ҳакамимиз ўн кунлик муддатда ўқув-машғулот йиғинини ўтказиш мақсадида Туркия давлатининг Анталия шаҳрига сафарга отланишмоқда.

10-20 февраль кунларига белгиланган йиғинда 13 нафар Рефериларимиз ва 17 нафар Ассистентларимиз иштирок этишади. Хориж делегациясига ЎФФ Ҳакамлар ва назоратчилар  бошқармаси бошлиғи Маъмуржон Саидқосимов раҳбарлик қилади. Амалий ва назрий машғулотларни ФИФА йўриқчиси Фарҳод Абдуллаев, жисмоний тайёргарлик бўйича йўриқчи Радик Хуббиев ҳамда координатор Бобур Ҳайдаров олиб боради.

Йиғин доирасида бир қатор хорижий мамлакатлар клублари иштирокидаги ўртоқлик учрашувларини бошқариш бўйича ҳозирдан келишувлар бошланган. Шулардан бири, 16 февраль кунига Словакия ва Тожикистон  мамлакатларининг 19 ёшгача бўлган терма жамоалари ўртасидаги ўйинни айнан ўзбекистонлик ҳакамлар бошқариши бўйича таклиф олинган.

Туркия сафарида кўплаб тажрибали ҳакамларимиз қатнашмаяпти. Сабаби, уларнинг аксарияти шу муддатларда ўтадиган Осиё Чемпионлар Лигаси учрашувларига жалб этилган. Айтайлик, Р.Эрматов бошчилигидаги Ж.Саидов, А.Расулов, Ш.Қосимов гуруҳи 14 февралда, В.Коваленко раҳбарлигидаги Р.Серазетдинов, А.Усмонов гуруҳи эса 21 февралда Хитойда ўтадиган ОЧЛ учрашувларини бошқаришга таклиф этилган. И.Танташев бошчилигидаги Т.Гайнулин ва А.Цапенко гуруҳи 13 февралда Мальдив оролларида ўтадиган ОФК Кубоги баҳсларига бириктирилган. Равшан Эрматовнинг айни пайтда Қатар пойтахти Доха шаҳрида ташкиллаштирилган семинарда қатнашаётганини ҳам маълумот сифатида айтиб ўтиш жоиз.

Яна бир гап, Туркия сафари олдидан рўйхатга киритилган Азиз Асимовнинг сафар олдидан хужжатларида муаммо пайдо бўлгани учун унинг ўрнига яна бир тажрибали ҳакамимиз Ҳасан Рўзиев борадиган бўлди.

Туркиядаги йиғинда иштирок этадиган ҳакамларимиз:

Реферилар
Зокиржон Қодиров              Навоий
Виктор Серазитдинов          Тошкент
Владислав Цейтлин                Тошкент
Ҳасан Рўзиев                        Тошкент
Темурбек Тўхтасинов          Андижон
Олимжон Толибжонов        Тошкент
Ахрол Рисқуллаев                Тошкент
Жасур Мухторов                  Тошкент
Аскер Нажафалиев               Тошкент
Фирдавс Норсафаров           Қашқадарё
Олим Тўйчибоев                  Фарғона
Акобирхўжа Шукуруллаев  Тошкент
Рустам Лутфуллин               Тошкент

Владислав Цейтлин Тошкент

Ассистентлар
Зиёдулло Абдураҳмонов      Андижон
Тимур Галеев                        Тошкент
Александр Сидоров              Тошкент
Ришат Нугманов                   Тошкент
Санжар Шоюсупов               Тошкент
Обид Жумаев                        Навоий
Руслан Самандаров              Навоий
Мўминжон Мажидов            Наманган
Расулжон Фозилов               Наманган
Александр Буров                  Бухоро
Равиль Шаяхметов                Тошкент
Артем Калинин                     Қашқадарё
Анваржон Маражабов          Андижон
Равшан Кападзе                    Фарғона
Дониёр Сайлавов                  Тошкент
Олимжон Абдувасилов         Тошкент
Ҳусниддин Шодмонов          Бухоро.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг ўзида Анталияда Таиланд, Беларусь, Қирғизистон каби давлатларнинг ҳакамлари ҳам йиғин ўтказишган.  8 февралдан 60 нафарли делегацияси билан россиялик ҳакамлар ҳам ташриф буюришмоқда.

Ҳакамларимиз Анталияга 10 февраль тонгида Тошкент-Истамбул-Анталия йўналиши бўйича сафарга отланишади.        

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика