

Бу йил мазкур аньанани давом эттиришни маъқул кўрдик.
Ўзбекистонда энг яхшиларни йил давомида ўзбек футболини, хориждаги легионерларимиз ва халқаро мусобақадаги иштирокимизни мунтазам кузатиб ва ёритиб борган фаол ОАВ мутахассислари ўртасидаги сўровнома орқали аниқлаймиз. Ўзбекистонда йил футболчиси ва мураббийи ким бўлгани 30 декабрь куни эълон қилинади. Бунда мамлакатимиздаги барча ОАВ вакилларини ҳамкорликка чақирамиз.

Эслатиб ўтамиз, 13 декабрь куни "championat.asia" ходимларининг овозлари ёрдамида Суперлиганинг энг яхшиларини эълон қилган эдик.
Йилнинг энг яхши мураббийи - Миржалол Қосимов
Йилнинг энг яхши ҳужумчиси - Тиаго Безерра
Йилнинг энг яхши ярим ҳимоячиси - Жавлон Иброҳимов



