Ўзбекистонда яширин тотализатор ташкилотчиси қўлга олинди
30 авг 2018 14:59
Янгиликлар
Ўзбекистонда яширин тотализатор ташкилотчиси қўлга олинди
Бу ҳақида Ўзбекистон24 телеканалидаги Ахборот кўрсатувида эълон қилинди.
Азиз Аҳмедов исмли шахс футбол ўйинларига пул тикишларни қабул қилиб, яширин тотализатор ташкил этиш билан шуғулланган. Азиз Аҳмедов пул ютганлар маблағининг 10%ни ўзида олиб қолган. У ёшларни ноқонуний йўлга фаол жалб қилган.
Ёшлардан бири тотализаторда пул тикиш билан жиддий қизиқиб қолади. Натижада Аҳмедов ундан алдов йўли билан 12 минг доллар ютиб олади. Шундан сўнг йигит ютқазган пулини қайтариб олиш учун яна пул тикади ва 9,6 минг доллар ютади, аммо тотализатор ташкилотчиси унга бу пулларни беришдан бош тортади.
Кейинроқ Азиз Аҳмедов таҳдид ва қўрқитиш билан йигитчадан катта пул талаб қила бошлайди. Тезкор тадбирлар натижасида Аҳмедов йигитдан 1,5 минг доллар олаётганда қўлга тушди.
Айни дамда Азиз Аҳмедовга нисбатан жиноий иш очилган.
TAS-IX эмас
Фикрлар