UZ

Сўнгги янгиликлар

19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  0 19:25Хитойда спорт идорасининг собиқ раҳбари коррупция сабаб ўлимга ҳукм қилинди  2 19:10Александр Хомяков: "Очиғи, нима дейишга ҳам ҳайронман"  5 18:49Анри Салоҳ ҳақида: "Ливерпуль"да муаммолар бўлиб турганда ва ўзинг натижа кўрсатмаётган пайтда фақат ўзинг ҳақингда гапириш ярамайди. Мен "Барса"да ўйнамаётганимда буни Пепнинг юзига айтганман, оммага эмас. Жамоани ҳимоя қилиш керак"  16 18:39Александр Ежов: "Ҳақли ғалабага эришдик деб ўйлайман"  5 18:15Погба туя пойгаларига инвестиция киритди: "Спорт бу — спорт, асослари ўхшаш. Дунёдаги энг қиммат туяга эгалик қилишни хоҳлардим"  2 17:40Ван Бастен Салоҳ ҳақида: "Агар Мо шундай муносабат билдираётган бўлса, унинг ақли май қўнғизиникидек экан"  10 17:25Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"  24 17:00"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради  48 16:40Камбэк: "Бавария" ҳимоячиси 262 кун деганда қайтди  1 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  4 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  10 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  8 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  8 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   10

Ўзбекистонда қишки трансфер ойнаси қачон очилиши маълум Янгиликлар

Ўзбекистонда қишки трансфер ойнаси қачон очилиши маълум

ЎзПФЛ 2021 йилги мавсум учун трансфер ойналари саналарига ойдинлик киритди ҳамда маълумот ФИФА сўровига кўра бош ташкилотга юборилди.

Пандемия сабаб 2020 йилги мавсум якунланиши декабрь ойининг учинчи ўн кунлигига қадар чўзилиши катта эҳтимол. Шундан келиб чиқиб, қишки трансфер ойнаси аввалги икки мавсумда бўлгани каби 17 декабрь куни эмас, балки 4 январь санасида очилади. Халқаро майдонда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиладиган клублар ўз футболчиларини бунга қадар ҳам рўйхатдан ўтказиб олишлари мумкин бўлади.

4 январь куни очиладиган трансфер ойнаси 12 март санасига қадар давом этади. 12 март куни соат 23:59 га қадар шартномалар рўйхатдан ўтказилади. 2021 йилги ёзги трансфер ойнаси эса 5 июль санасидан старт олиб, 31 июлга қадар давом этади.

2021 йилги мавсум старти ҳақида кейинроқ ахборот берилади. Бунда ЎзПФЛ катта эҳтимол билан февраль ойи охирида бўлиб ўтиши мумкин бўлган U-19 Осиё чемпионати беллашувларини инобатга олади.

ЎзПФЛ матбуот хизмати

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика