Ўзбекистонда 8-си, Эронда 15-си, қўшниларимизда дебют. Осиё кубогида қайси мамлакат неча марта иштирок этган?

Khoja
11 янв 2024, 18:19
Эртага беш йил кутилган Осиё кубогига старт берилади.

Осиё кубогида иштирок этиш бўйича Эрон ва Корея Республикаси пешқадамлик қилмоқда. Ҳар икки жамоа учун Қатардаги чемпионат 15-си бўлади. Улардан кейинги ўйинда Хитой терма жамоаси туради. Улар 13 марта қитъа биринчилигида иштирок этишади. Ўзбекистон термаси учун ушбу мусобақа 8-си бўлади. Қўшниларимиз Қирғизистон иккинчи марта Осиё кубогида иштирок этаётган бўлса, Тожикистон терма жамоаси учун Қатардаги турнир дебют бўлади.

Эрон, Корея Республикаси миллий терма жамоалари: 15 марта

Хитой миллий терма жамоаси: 13 марта

Қатар, Саудия Арабистони, БАА миллий терма жамоаслари: 11 марта

Япония, Ироқ миллий терма жамоаслари: 10 марта

Ўзбекистон, Таиланд миллий терма жамоаслари: 8 марта

Сурия, Баҳрайн миллий терма жамоаслари: — 7 марта

Индонезия, Иордания, Ҳиндистон, Ветнам, Ўмон, Австралия миллий терма жамоаслари : 5 марта

Малайзия, Гонконг миллий терма жамоаслари: 4 марта

Фаластин, Ливан миллий терма жамоаслари: 3 марта

Қирғизистон миллий терма жамоаси: 2 марта

Тожикистон: дебют

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›