UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  4 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  23 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  2 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  33 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  99 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1027 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  17 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  11 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  11 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  21 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10

Ўзбекистон ёшлар термаси мураббийлари “Навбаҳор”да Янгиликлар

Ўзбекистон ёшлар термаси мураббийлари “Навбаҳор”да

Ўз ўқув-машғулот йиғинини Туркиянинг Белек шаҳрида олиб бораётган “Навбаҳор” мураббийлар штаби яна кенгаядиган бўлди.

Яъни бунгача жамоада селекционер – мураббий сифатида фаолият юритган Отабек Ғуломхўжаев, шунингдек, Дониёр Усмонов бош мураббий Андрей Канчельскисга ёрдам берадиган бўлишди. Эътиборлиси, ушбу мураббийлар олдин Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоасида бирга фаолият олиб боришган ва энди ҳамкорликни “Навбаҳор”да ҳам давом эттирадиган бўлишди.

Яна шуни ҳам таъкидлаш жоизки, Дониёр Усмонов собиқ футболчи ҳамда 2010 йилги мавсумда наманганликлар сафида тўп сурган.

Ғуломхўжаев ва Усмонов, шунингдек, кеча наманганликлар билан шартнома имзолаган ярим ҳимоячи Жавлон Иброҳимов, бундан ташқари, виза муаммоси сабабли, жамоа билан бирга Туркияга кета олмаган ҳимоячи Тоҳир Шамситдинов ҳамда ярим ҳимоячи Ислом Рашидхонов бугун эрталаб соат 9:00да Тошкент – Истанбул – Анталия йўналиши бўйича самолётда Туркияга жўнаб кетишди.

Маълумотларга қараганда, бугун шунингдек, россиялик мутахассис Александр Сергеевич Шеповалов ҳам “Навбаҳор” мураббийлар штабига қўшилади. Мазкур мураббий олдин Андрей Канчельскис билан бирга Россиянинг “Солярис” ва “Уфа” жамоаларида ишлаган. Шунингдек, кўп йиллар давомида 2016 йили вафот этган собиқ футболчи ҳамда мураббий Сергей Викторович Шустиков билан фаолият олиб борган.

Эслатиб ўтамиз, жамоанинг мураббийлар штабида шунингдек, Мустафо Байрамов, Аъзам Ражаббаев ҳамда дарвозабонлар мураббийи Павел Синельников ҳам фаолият олиб боришади.
 

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика