UZ

Сўнгги янгиликлар

23:30Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  1 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:17Ла Лига. "Реал Сосьедад" – "Реал Мадрид". Икки жамоанинг таркиби аниқ!  13 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  31 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:57U-23 Осиё кубоги. Ироқ – Вьетнам. Таркиблар аниқ!  11 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95 21:33Ўзбекистон U-23 Осиё кубоги ярим финалида Индонезияга қарши баҳс олиб боради (турнир сеткаси)  44 21:14U-23 Осиё кубоги. ҒАЛАБА! Ўзбекистон қийин кечган ўйинда Саудия Арабистонини мағлуб этиб, ярим финалга чиқди! Олимпиадага бир қадам қолди  446 20:47Тен Хаг бир неча нашрларга ўзи иштирокидаги матбуот анжуманларида савол беришни тақиқлади  1 20:00"Бавария" мухлислари Тухель қолишини исташади  5 19:41Роналду "Манчестер Юнайтед"да Рангникка ультиматум қўйган  19 19:23Максим Шацких: "Асосийси кейинги босқичга йўл олдик. Ўйин ҳақида эса гапиришни истамайман"  13

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзолари "Lacetti Gentra" автомобили билан тақдирланишди. Яқин йилларда терма жамоадан яна кимлар "тойчоқли" бўлганди? Янгиликлар

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзолари "Lacetti Gentra" автомобили билан тақдирланишди. Яқин йилларда терма жамоадан яна кимлар "тойчоқли" бўлганди?

Хабарингиз бор, U-20 Осиё Кубогида Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси чемпионликни қўлга киритди.

20 март санасида ғолибларни муносиб тақдирлаш мақсадида Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионида махсус маросим ташкиллаштирилди. Жамоа аъзоларига совға сифатида умумий ҳисобда 33 та "Lacetti Gentra" автомашиналари калитлари топширилди. 

U-20 Осиё Кубоги ғолибларини тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ

Шу муносабат билан, яқин йилларда ўзбекистонликларнинг тарихий натижалари эвазига автомобиль билан тақдирланганини ёдга оламиз.

1994 йил 

Ўзбекистон мустақилликка эришгач, илк йирик турнирлардан бири — Япониянинг Хиросима шаҳридаги Осиё ўйинларида ғалаба қозонади. "Б" гуруҳидан ўрин олган Рустам Акрамов шогирдлари гуруҳ босқичида Саудия Арабистони (4:1), Малайзия (5:0), Гонгконг (1:0) ва Таиланд (5:4) устидан зафар қучган бўлса, кейинги ўйинларда Туркманистон (3:0), Жанубий Корея (1:0) ва Хитой (4:2)ни мағлуб этади.

Хабарларга кўра, Хиросимадаги ғолибликдан кейин терма жамоанинг барча аъзоларига ваъда қилинган "Tico" автомобилидан беш донаси берилган ва қолганларга 1,5 минг доллар атрофида мукофот пули ва фахрий ёрқлиқлар тақдим қилинган.

"Tico"лар бош мураббий Рустам Акрамов, "энг яхши дарвозабон" сифатида Юрий Шейкин, "энг яхши ҳужумчи" сифатида Игорь Шквирин, "энг яхши ўйинчи" сифатида Миржалол Қосимов ва жамоа сардори сифатида Фарҳод Магометовга насиб этган.

2011 йил

2011 йилнинг ёзида Алексей Евстафеев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Мексикада ўтказилган 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатида чорак финалга қадар етиб борди.

Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг 2011 йил 11 июлдаги фармойишига кўра, ўз тарихларида илк бор жаҳон чемпионатининг чорак финалига чиқишга муваффақ бўлган футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзолари енгил автомобиллар ва эсдалик нишонлари билан тақдирланди.

Пойтахтдаги Олимпия шон-шуҳрат музейида ўтказилган тантанали маросимда жамоанинг барча аъзолари, жумладан, делегация раҳбари, мураббийлар, шифокор, массаж терапевти ва пресс-атташега “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигига 20 йил” эсдалик нишони топширилган.

Шунингдек, 13 нафар футболчи — Ғанишер Холмуродов (дарвозабон), Сардор Раҳманов (ҳимоячи), Жавлон Мирабдуллаев (ҳимоячи), Муҳсин Убайдуллаев (ҳимоячи), Равшан Ҳайдаров (ҳимоячи), Асил Мансуров (ҳимоячи), Аббос Махсталиев (ярим ҳимоячи), Сардор Собирхўжаев (ярим ҳимоячи), Давлат Ёрбеков (ярим ҳимоячи), Бобир Давлатов (ярим ҳимоячи), Азиз Муродов (ярим ҳимоячи), Холмурод Холмуродов (ярим ҳимоячи) ва Тимур Ҳакимов (ҳужумчи) янги машиналарни қабул қилиб олишган.

Терма жамоа мураббийлари Алексей Евстафеев ва Аҳмаджон Мусаевлар эса "Lacetti" русумидаги енгил машиналар билан тақдирланган.

2018 йил

Хитойда ўтказилган U-23 Осиё чемпионатида иштирок этган Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси мусобақанинг илк турида Қатарга 0:1 ҳисобида имкониятни бой берганига қарамасдан, келгуси ўйинларда ғалабали юришни амалга оширади ва Хитой (1:0), Уммон (1:0), Япония (4:0), Жанубий Корея (4:1) ҳамда Вьетнам (2:1)ни мағлуб этиб, қитъа биринчилиги чемпионига айланади.

U-23 Осиё чемпионати ғолиблари 2018 йилнинг 28 январдан 29 январга ўтар кечаси Тошкентга етиб келишди.

Чемпионлар ўтирган самолёт 28 январь куни 23:50 да Ислом Каримов номидаги Тошкент аэропортига қўнди.

Олимпия терма жамоасини аэропорт олдида юзлаб мухлислар ва тўртта икки қаватли автобус кутиб олди.

Чемпионларни кутиб олишди ва уларга Малибу машиналарини топширишди (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Хитойдаги турнирда ғолиб бўлган ҳар бир футболчига мамлакат Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Chevrolet Malibu-2 машиналари совға қилинди.

Унга кўра, 22 нафар футболчининг ҳар бири мазкур русумдаги машинанинг оқ, 4 нафар мураббий эса қора ранглисини қабул қилиб олди.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика