UZ

Сўнгги янгиликлар

01:12Суперлига-2025. Биринчи давранинг эсда қоларли лаҳзалари  0 00:45IBA раҳбари Кремлёв Смоловнинг жанжали ҳақида: "Футболчиларнинг интизоми билан боксчилар шуғулланиши керак"  0 00:26"Галатасарой" Осимхен учун 50+5 миллион евро таклиф қилди, "Наполи" кўпроқ сўраяпти  1 23:43Виталий Левченко: "Шартномам ноябрда якунига етади"  2 23:18Ҳаким Фузайлов: "Маҳаллий футболчилар Нарх ва Самиевлардан ёмон ўйнашмаяпти"  2 22:52Доннарумма агенти Нойернинг Мусиала жароҳати ҳақидаги сўзларига: "Мануэль 2014 йилда Игуаинни урганда ҳам, жароҳатланиш хавфини билиб турган"  2 22:26Шченсни "Барселона" билан янги битим имзолади  0 22:15Мбаппе судга берган аризасини қайтариб олди  4 22:00Суперлига. "Нефтчи" "Хоразм"ни мағлуб этди ва иккинчи ўринга чиқиб олди   37 21:07Акмал Мозговой БАА клубига ўтди  11 20:20Ўзбекистонлик ҳакамлар Президент кубоги (Индонезия) мусобақасида фаолият олиб боришади  1 19:47Анчелотти "Олтин тўп"га муносиб бўлган, лекин қўлга киритолмаган футболчи номини айтди  8 19:20"Антверпен" янги аъзоси Муҳаммадали Ўринбоев: "Ўзбекистонни янада танитишга ваъда бераман!"  27 18:49Расман: Муҳаммадали Ўринбоев – Бельгия клуби футболчиси!  15 18:35Доннарумма Мусиала туфайли психологга мурожаат қилди  2

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи васийлигидаги “Ифтихор” жамоаси ҳакамлик "қурбони" бўлди Янгиликлар

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи васийлигидаги “Ифтихор” жамоаси ҳакамлик "қурбони" бўлди

ПРО-лиганинг “Ифтихор” клуби матбуот хизмати кеча бўлиб ўтган "Ғиждувон" - "Ифтихор" учрашувидаги ҳакамликни танқид қилди.

Сўнгги пайтларда Ўзбекситон футбол ассоциацияси футболимизда ҳақонийлик ва шаффофликни таъминлаш борасида енг шимариб ишга киришган. Бу борада катта ҳажмдаги ишлар олиб борилмоқда.  Айниқса, ҳакамларни ўйинни ҳалол бошқаришини, уларнинг қайсидир хатоси туфайли бирор жамоа жабр чекмаслигини қаттиқ назорат остига олган.  Ўтган шу давр оралиғида бир қатор ҳакамлар қилган хатолари учун жазоларини олишди. Кимдир маълум муддатга, кимдир эса бутун умрга дисквалификация қилинди. Шундай бўлса-да, бундан тўғри хулоса чиқармаётган ҳакамлар ҳали ҳам учраб тургани кишини ажабалантиради.

Мана шундай ҳакамлардан бири Олим Толибжонов бўлиб, у олдинги қилган хатосидан тўғри хулоса чиқармаган кўринади.

Эсингизда бўлса, ушбу рефери ўтган мавсумда “Шўртан” (Ғузор) – “Навбаҳор” (Наманган) учрашувини бошқариб, якунда иши назоратчи Алишер Абдуллаев томонидан қониқарсиз (4,0) баллга баҳолангач,  Ҳакамлар ва назоратчилар қўмитаси “Ҳакамларнинг тартиб-интизом кодекси”га биноан Олим Толибжоновни Ўзбекистон Чемпионати, Биринчилиги ва Ўзбекистон Кубоги ўйинлари доирасидаги 10 та ўйинга четлатганди.

Маълум танаффусдан кейин яна ҳакамлик соҳасидаги фаолиятини давом эттирган Олим Толибжонов кеча бўлиб ўтган “Ғиждувон” – “Ифтихор” учрашувида яна “қовун” туширди.

Ўйинда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи васийлигидаги “Ифтихор” жамоаси олдинда бораётган бир пайтда бош ҳакам ўзининг нотўғри қарорлари туфайли ўйин натижасида салбий таъсир кўрсатди. Бу эса меҳмон жамоа мағлубиятига сабаб бўлди.

Жумладан, баҳснинг 52-дақиқасида мезбон футболчи томонидан тепилган тўп дарвоза тўсинига тегиб, ерга тушиш жараёнида дарвоза чизиғини кесиб ўтмаган бўлса-да, бош ҳакам ҳисоб тенглашганини билдириб, майдон марказига ишора қилди. Албатта бу ҳолат меҳмон футолчиларининг руҳиятига қаттиқ таъсир ўтказди. Бундан ташқари, бош ҳакамнинг 75-дақиқада (билиб) қилган хатоси эса барчасидан ошиб тушди. “Ифтихор” футболчилари ҳужум қилаётган пайтда рақиб футболчиси ўз жарима майдончаси ичида тўпни қўли билан тўхтатган бўлса-да, Толибжонов на пенальти белгилади, на “Ғиждувон” ўйинчисини огоҳлантирди. Бунинг натижасида “Ифтихор” ўйинчилари ҳакам қурбонига айланиб, мағлубиятга учрашди.


ЎФА раҳбарияти футболимизда катта ўзгаришларни амалга ошириш борасида тинимсиз изланаётган, футболимизга ҳаллолик олиб кириш учун жонларини жабборга бериб ишлаётган бир пайтда Олим Толибжоновнинг бу хатоларини қандай тушуниш мумкин? Наҳотки, у олдинги хатосидан тўғри хулоса чиқармаган бўлса? Бу борада ЎФА тегишли қарор чиқарар. Ҳакам энди умрбод четлатилар. Лекин жабрдийда меҳмонларнинг товонини ким тўлайди. Ғалаба қозониш илижинда яхши ниятлар билан йўлга чиқиб (бунинг учун маълум миқдорда маблағ ҳам сарфланади), якунда ҳакамларнинг хатосидан жабр чекаётган жамоаларни ким ўйлайди? Улар ҳар сафар амалзада бўлиб қолаверишадими? ЎФА раҳбарлари бу борада жиддий ўйлаб кўриши керакка, ўхшайди. Ҳакам хатоси қайд этилган ўйинлар натижасини бекор қилиш ва рақиб томонга техник ғалаба ёзилиш орқали маълум маънода “келишилган”, “ҳакамлар ўйинлари”га барҳам берилиши мумкин. ЎФА бир икки марта мана шундай жазони қўлласа “ҳакам билан келишадиган” жамоалар ўйлаб иш қиладиган бўлишармиди?

“Ғиждувон” – “Ифтихор” учрашувдан кейин “Ифтихор" жамоаси вакиллари ҳакамларга миннатдорчилик билдириш мақсадида ҳакамлар хонасига кирганида Олим Толибжонов ўйин натижасига таъсир этадиган иккита хато қилганини тан олиб, бу хатони бошқа такрорланмаслигини қайта-қайта таъкилади. Лекин энди хато кечирилмайди. Наҳотки, Толибжонов олдинги хатосидан ўзига керакли хулоса чиқармаган бўлса, ЎФА раҳбарини унинг ишини назорат қилаётганини наҳотки у билмаса? Ёки билиб туриб шундай хатога йўл қўйдимикан? Нима бўлган тақдирда ҳам ЎФА ва ПФЛдан жиддий чора кутиб қоламиз. Инсон хато қилишдан олдин ўйлаш керак эмасми?

Кези келганда, шуни айтиш жоизки, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи васийлигидаги “Ифтихор” жамоаси ўзбек футболига янги муҳит олиб киришни ўз олдига мақсад қилган ҳолда ишга киришган. Жамоа раҳбарияти ўзбек футболини ғирромликлар, нохолис ҳакамликлар, келишилган ўйинлар каби салбий иллатлардан тозалаш йўлида изланишни бошлаган. Лекин жамоанинг ўзи айнан нохолис ҳакамлик қурбонига айланди. Бу масала шундайлигича қолмаслиги керак. Барча ўз қилмишига яраша жавоб бериши даркор.

ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджоновнинг берган интервьюсидан парча келтириб, мақоламизни якун ясаймиз, хулоса чиқариш эса ўзингизга боғлиқ.

- Айни пайтда футболда фаолият олиб бораётганлар бир нарсани яхшилаб билиб олсин. Қайсидир мураббийда, қайсидир футболчида ёки раҳбарда қинғирлик, коррупция ҳолати ёки қандайдир бошқа жиноят кўринса, улар энди қонун олдида жавоб беради. Ҳеч ким ўз манфаатини клубникидан, мухлисларникидан устун қўймайди. Чунки футбол ҳамманики, меники ёки сизники эмас, дейди У. Аҳмаджонов.


Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика