UZ

Сўнгги янгиликлар

11:45Тарихий рекорд: "Интер" "Барселона" билан ўйин чипталаридан 14,7 млн евро ишлаб олди  0 11:19"Барселона" "Интер" футболчисини сотиб олмоқчи  2 10:51Арсен Венгер “Арсенал“нинг финалга чиқа олмаганига фикр билдирди  0 10:20Дэвид Бекхэм Англия жамоасини ҳам сотиб олди  4 09:51Артетанинг “Арсенал“даги келажаги маълум  9 09:23“Рома“ бразилиялик ҳужумчига қизиқиш билдирмоқда  0 08:28УEФА “Интер“- “Барселона“ учрашувидаги ҳакамликка муносабат билдирди  30 08:05Европа лигаси. Маунт МЮ сафида илк дублини қайд этди, иккинчи голини эса майдон марказидан урди  0 07:59МЮни финалга олиб чиққан Аморим нималар деди?  1 07:30Суперлига. Бугун 9-тур бошланади. Андижонда “оловли“ ўйин кутмоқда  13 07:05Келаси мавсум бунақаси EЧЛда илк бор бўлади  15 02:46Антони "Бетис"ни Конференциялар лигаси финалига олиб чиқди, "Челси" ҳам финалда!  6 01:55Европа лигасида инглизча финал!  5 01:50Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" жавоб ўйинида ҳам "Атлетик"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди ва финалга йўл олди  32 00:50Футзал. Ўзбекистон Кубогида барча ярим финалчилар аниқ бўлди  0

Ўзбекистон ва Қозоғистон футболи ўртасидаги асосий фарқ нимада? Янгиликлар

Ўзбекистон ва Қозоғистон футболи ўртасидаги асосий фарқ нимада?

Қизилўрданинг "Қайсар" жамоаси бош мураббийи Виктор Кумиков Қозоғистон ва Ўзбекистон футболи ўртасидаги фарқ нимада эканлигини айтиб ўтди.

"Ўзбекистонда футбол кўпроқ техникага асосланган ва камроқ тўқнашувларга эга. Тўп билан ишлашга кўпроқ эътибор қаратилади. Бу ерда (Қозоғистонда – таҳр.) кураш кўпроқ, Европа футболидек. У ерда (Ўзбекистонда – таҳр.) Осиё футболига гувоҳ бўласиз. 

Асосий фарқ инфратузилмада. У ерда яхши стадион ва машғулот базаси бўлмаган клубни билмайман. Барча майдонлар табиий, у ернинг иқлими бунга имкон беради. Бу ерда ҳам буни қилиш мумкин, лекин сунъийни афзал кўришади. Қозоғистонда кўп жамоалар ё умуман базага эга эмас ёки талабларга жавоб бермайдиган қароргоҳга эга. Улар ўнлаб йиллар давомида инфратузилмага сармоя киритиб келишган. Стадионларнинг барчаси 2005-2016 йилларгача қурилган. Ҳар бир вилоятда яхши стадион бор", – деди Кумиков.

Кумиков бошчилигидаги "Қайсар" 2023 йилги миллий чемпионат жадвалида олтинчи ўринни эгаллади. 60 ёшли россиялик мутахассис Қозоғистоннинг "Атирау", "Ордабаси", "Шахтёр", "Элимай", "Есиль" клубларини ҳам бошқарган бўлса, Ўзбекистонда "Андижон", ОКМК, "Насаф", "Машъал" клубларида фаолият юритган.

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика