Ўзбекистон ва Иорданиянинг 11-тўқнашуви

Narzulla Saydullayev
20 дек 2014, 16:24
Осиё Кубогига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон терма жамоаси Иорданияга қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади.
Ҳозирга қадар ушбу жамоалар 10 марта ўзаро ўйин ўтказишган. Натижалар Ўзбекистоннинг устунлигини кўрсатмоқда. 4та учрашувда вакилларимиз ғалаба қозонишган. 5та ўйинда эса томонлар дуранг қайд этишган. Иордания фақат бир марта зафар қучган. Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 16та гол уришган, 11 марта иорданияликлар тўп киритишган.

ЖЧ-2002 саралаши гуруҳ босқичи доирасида бу жамоалар илк бор тўқнаш келишган. Тошкентдаги баҳсда 2:2 ҳисоби қайд этилганди. Аммандаги баҳсда ҳам дуранг кузатилган - 1:1.

2008 йил Тошкентда ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтган. Унда вакилларимиз йирик ҳисобда зафар қучишган - 4:1. 2011 йилги Осиё Кубогидан олдин ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтган. Ўша баҳсда 2:2 ҳисоби қайд этилганди.

Ўша қитъа чемпионати чорак финалида Иорданияга қарши баҳсда Улуғбек Бақоевнинг иккита голи туфайли Ўзбекистон ғалаба қозонган - 2:1.

2012 йил август ойида Амман шаҳрида икки марта ўртоқлик учрашуви ўтказилган. Биринчи ўйинда Темур Кападзенинг голи жамоамизга ғалаба келтирган. Иккинчи баҳсда мезбонлар 2:0 ҳисобида муваффақиятга эришишган.

Ўтган йил ЖЧ-2014 саралаши плей-офф босқичида Иордания билан тўқнаш келгандик. Амманда ҳам, Тошкентда ҳам бир хил 1:1 ҳисоби кузатилган. Ғолибни аниқлаш учун пенальтилар сериясига мурожаат қилинган. Ўшанда Иорданиянинг омади келганини ҳамон ишқибозларимиз унутишмаган.

Сентябрь ойи бошида пойтахтимизда бўлиб ўтган ўртоқлик учрашувида Игорь Сергеев ва Дилшод Жўраевнинг урган голлари Иорданиянинг мағлубиятини таъминлаганди - 2:0.



СанаМезбонҲисобМеҳмонУчрашув
127.04.2001Ўзбекистон2:2ИорданияЖЧ-2002 саралаши
2 07.05.2001 Иордания1:1 Ўзбекистон ЖЧ-2002 саралаши
322.03.2008Ўзбекистон4:1ИорданияЎртоқлик учрашуви
4 02.01.2011 Иордания2:2 Ўзбекистон Ўртоқлик учрашуви
521.01.2011Иордания1:2ЎзбекистонОсиё кубоги 2011
6 13.08.2012 Иордания0:1 Ўзбекистон Ўртоқлик учрашуви
715.08.2012Иордания2:0ЎзбекистонЎртоқлик учрашуви
8 06.09.2013 Иордания1:1 Ўзбекистон ЖЧ-2014 саралаши
910.09.2013 Ўзбекистон1:1 (пен 8:9)ИорданияЖЧ-2014 саралаши
10 4.09.2014 Ўзбекистон2:0 Иордания Ўртоқлик учрашуви


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia